15:34 / 15.07.2021
3 045

Сувнинг инсон организми учун фойдали хусусиятлари


Фото: «Домашний очаг»
Организмнинг 55—65 фоизи (ёғ даражасидан келиб чиққан ҳолда) юрак, мия ва мушаклар сувдан ташкил топгани сабаб, шифокорлар кун давомида 8 стакангача суюқлик ичиш кераклигини таъкидлайди.

Энергия беради
Чарчаганда ва оғриқ ҳис қилганда, организм сувсизланган бўлади. Бир стакан совуқ сув сизни тетиклашишингиз ҳамда уйқу кетишига ёрдам беради. Швейцарияда ўтказилган тажрибалардан бирида, сув ичмаган кўнгиллилар, бошқа ҳамкасбларидан кўра ўзини икки карра чарчаган ва паришонхотир ҳис қилган, шунингдек, когнитив тестларни ҳам икки карра ёмонроқ бажарган.

Терини тозалайди
Тери саломатлиги учун доимий равишда сув ичишни канда қилмаслик керак. Сув қанча кўп бўлса, доғ, ҳуснбузар ва ажинлар ҳам шунча кам бўлади.

Машғулотлар яхши самара беради
Осон ва қийин машқларни бажариш давомида сув ичиш кишини энергия билан таъминлайди. Қолаверса, иссиқ кунда машқ қилганда киши одатдагидан икки карра кўп суюқлик йўқотади. Организмдаги сув баланси меъёрда бўлиши учун спорт билан шуғулланиш ва ундан кейин сув ичиш керак.

Оздиради
Озишни истаганларга ширин ва газли ичимликлар ўрнига сув ичиш тавсия қилинади. Овқатдан аввал сув ичиш иштаҳани бўғади ва камроқ овқатланишга ёрдам беради. Бу ўтказилган тадқиқотларда ҳам аниқланган. Унда ортиқча вазндан азият чекадиган кишилар ҳар гал овқатдан аввал икки стакандан сув истеъмол қилган. Натижада 2,26 кило вазн йўқотган ва бошқаларга қараганда вазнини меъёрда сақлашга муваффақ бўлган.

Оғриқларнинг йўқолишига ҳисса қўшади
Мунтазам равишда сув ичиш мушак ва суяклардаги оғриқларни камайтириши мумкин. Сув нафақат бўғинларни юмшатади, балки орқа мия ва бош мия ҳужайраларини ҳам ҳимоя қилади.

Шифобахш
Шифокорлар тана ҳарорати кўтарилганда, диарея ва кўнгил айнишида сув ичишни канда қилмасликни тавсия қилади. Бу бежизга эмас, сув киши ўзини яхши ҳис қилишига ҳисса қўшади. Бош оғриғининг бор нечта туридан қутулишга ёрдам беради. Мигрен безовта қилганда бир стакан сув, мева ёки сут истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Оғир касалликлар хавфини камайтиради
Олимлар сув ичиш билан сийдик пуфаги, йўғон ичаклар саратони ўртасида алоқадорлик борлигини аниқлаган. Шунингдек, сув ичиш юрак фаолияти учун ҳам фойдали.

Организмнинг ҳаёт учун муҳим бўлган функциялари учун 
Сув — сўлак ажралиши, ҳазм жараёни учун муҳим саналади, гормонларни, тана ҳароратини назорат қилади, танани кислород билан таъминлаб, ҳужайралар саломатлигини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, пешоб ва тер ажралиши орқали организмдан ортиқча нарсалар чиқиб кетишига ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сувнинг инсон организми учун фойдали хусусиятлари