Фото: «Домашний очаг»
Етиштиришда кимёвий усуллардан фойдаланилмайдиган, ўғитланганда ҳам пўстининг қалин экани сабаб зарарланмайдиган мева ва сабзавотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Пиёз
Қаттиқ, доғсиз ҳамда ёриқлари йўқ сабзавотни харид қилинг. Пиёзни қуруқ ва салқин жойда ёки совиткичда сақланг.
Авокадо
Пўстининг қалин экани авокадони пестицидлар тўпланишидан ҳимоя қилади. Қаттиқроқ ва пишиб етилмаган мевани танлашга ҳаракат қилинг. Бундай авокадо уйдаги стол устида бир неча кун ичида етилади. Хона ҳароратида сақланг, истеъмол қилишдан аввал мевани ювиш тавсия қилинади.
Ширин жўхори
Етиштиришда кўп ўғитланишига қарамай, ширин жўхорида пестицидлар бўлмайди. Харид борасида маҳаллий фермаларда етиштирилган барра маҳсулотга эътибор қаратиш тавсия қилинади.
Ананас
Ананаснинг қалин пўстлоғи пестицидлардан ҳимоя қилади. Бошқа мевалар сингари уни ҳам кесишдан аввал яхшилаб ювиш керак бўлади. Ананасни харид қилишдан аввал устки қисмида доғлари йўқлигига эътибор қаратинг. Шунингдек, ҳаддан ортиқ даражада ширин ҳидли вариантни сотиб олмаслик, ушбу мевани совиткичда сақлаш тавсия қилинади.
Манго
Мангонинг ёрқин ранглисини харид қилиш тавсия қилинади. Ушбу мева қизил, сариқ ёки оловранг бўлиши мумкин. Унинг бироз қаттиқ бўлишига эътибор қаратинг. Юмшоғининг ичи ириган бўлиши эҳтимоли кўп. Мангони совиткичда сақлаш керак бўлади.
Сарсабил
Сарсабилнинг қаттиқ ва ёрқин яшил ранглигидан танланг. Уни совиткичда сақланг ва истеъмолдан аввал ювишни унутманг.
Нўхатгул
Нўхатгул пестицид қолдиқларини ўз ичига олган энг кам эҳтимолли сабзавотлардан саналади. Харид борасида фермада етиштирилганига эътибор қаратиш тавсия қилинади.
Киви
Киви яхши ҳидли ва ҳажми катта бўлиши керак. Хомини харид қилган бўлсангиз, қоғоз пакетга солиб, хона ҳароратида бошқа етилиши учун вақт керак бўладиган мевалар, масалан, банан ва нок билан сақлаш тавсия қилинади.
Карам
Карамнинг қаттиқлиги, ранги тиниқлигига эътибор қаратинг. Сарғайишни бошлаган карамни харид қилиш тавсия қилинмайди. Истеъмол қилишдан аввал карамнинг устидаги бир қаватини олиб ташлаш керак.
Бақлажон
Қаттиқ ва ёрқин рангли бақлажон хом бўлмаслиги аниқ. Пўстида тирналишлар йўқлигига эътибор қаратинг.
Тарвуз
Устки қисмининг қаттиқ экани ҳисобига тарвуз ҳар қандай кимёвий моддалардан ҳимояланган бўлади. Ёриқлари бўлмаган, қаттиқ тарвуз харид қилган маъқул.
Брокколи
Брокколини ҳам ёрқин ва яра-чақаларсиз яшил вариантини танлаш тавсия қилинади. Сарғайишни бошлаганини харид қилмаганингиз яхши. Ранги тўқ яшил бўлмаслиги, шу билан бирга, қаттиқ ва эластик бўлишига эътибор қаратинг. Ишлатишдан аввал муздек сувли идишга солиб ювиб ташланг ва сувни бир неча марта алмаштириб, ювишни такрорланг.
Помидор
Помидорни маҳаллий фермаларда етиштирилган ва баррасини харид қилинг. Ичи юмшаб кетмаган бўлиши, ранги тиниқлигига эътибор қаратинг.
Ширин картошка
Ширин картошка А витамини ва бета-каротинга бой бўлади. Яхшисини танлаш учун устки қисмида ёриқлар бўлмаслигига эътибор беринг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Ўзбекистонда 1 декабрдан уй-жойни таъмирлаш учун кредитга аризалар қабул қилинади
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди
Bank of China собиқ раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди