date
views 3 893

Бодомнинг инсон саломатлиги учун фойдали хусусиятлари

Бодомнинг инсон саломатлиги учун фойдали хусусиятлари
Фото: Getty Images
Табиий энергия манбаси бўлган бодом бошқа кўплаб ёнғоқлар сингари фойдали озуқалар — кўп миқдорда клетчатка, Э витамини, оқсил ва бошқа муҳим компонентларга бой. Олимларнинг аниқлашича, бодом таркибида, тахминан, 130 хил фойдали бирикма мавжуд.

Юрак касаллиги хавфини камайтиради
Бодом таркибида бўлган полифеноллар (кимёвий бирикма) антиоксидант таъсирга эга бўлиб, холестерин миқдорини яхшилайди ва юрак хасталиги эҳтимолини камайтиради.

Қондаги қанд миқдорини назорат қилади
Бодом соғлом овқатланишнинг бир қисми сифатида қандли диабет билан оғриган беморларда глисемик ҳолатни яхшилайди.

Хотирани яхшилайди
Бодом истеъмоли туфайли когнитив функция ўртасидаги боғлиқлик таъминланади.

Фото: Getty Images
Ичак микрофлорасини яхшилайди
Бодомда клетчатка ва полифенолларнинг кўплиги туфайли организмга пребиотик таъсир кўрсатиши мумкин.

Бодом барча ёнғоқларнинг энг яхшисими?
Бодом таркибида фундиқ, макадамия, писта ва ёнғоққа қараганда камроқ ёғ мавжуд. Аммо бодом энг кўп кальций, темир, магний, фосфор ва рух моддаларига эга.

Бодом сути сигир сути ўрнини боса оладими?

Фото: Getty Images
Агар лактоза билан келишолмасангиз, вегетариан бўлсангиз ёки сут маҳсулотларини ёқтирмасангиз, унда шакарсиз бодом сутини танланг. Бунда таркибида шакар йўқлигига ишонч ҳосил қилинг, шунингдек, натрий таркибини ҳам текшириш лозим. Бодомнинг баъзи хушбўй навлари таркибида 230 мг гача натрий бўлиши мумкин.

Бодом пастаси ҳақида нима дейиш мумкин?

Фото: Getty Images
Ерёнғоқ ёғини хоҳламайсизми? Унда озуқа қиймати жиҳатидан ёнғоққа ўхшаш бодом пастасидан татиб кўринг. Ерёнғоқ бодомга қараганда кўпроқ оқсилга эга, лекин иккаласи ҳам тўйимли ва овқатга бўлган иштаҳани енгиллаштиради.

Бундан ташқари, бодом ёғида Э витамини (ерёнғоғдан уч баравар кўп), кальций, калий ва магний — қон босимини мувозанатлаш учун зарур озиқ моддалар мавжуд. Қўшимчаларсиз ва таркибида шакар бўлмаган бодом пастасидан олинг. Ёнғоқ ва бодом ёғи таркибида фақат ёнғоқ ва туз бўлиши лозим.

Бодом унининг ўзига хос хусусияти нимада?

Фото: Getty Images
Юқори протеинли бодом уни бошқа донсиз унларга энг яхши альтернатив ҳисобланади. Бу маҳсулотнинг атиги 2 ош қошиғи организмнинг Э витаминига бўлган кунлик қийматининг 15 фоизигача таъминлай олади. Бодом уни селиакия касаллиги ёки глютен етишмовчилиги бўлган одамлар учун фойдалидир, чунки у нон ёки пишириқ кўринишида ҳам бемалол буғдой ўрнини боса олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Бодомнинг инсон саломатлиги учун фойдали хусусиятлари