23:09 / 21.08.2021
2 480

Олимлар умрининг асосий қисмини ўтириб ўтказадиган инсонлар инсультга кўпроқ чалинишини аниқлади

Олимлар умрининг асосий қисмини ўтириб ўтказадиган инсонлар инсультга кўпроқ чалинишини аниқлади
Фото: Pixabay
Канадалик тадқиқотчилар ўтирган ҳолда ишлайдиган ва умрининг асосий қисмини шундай ўтказувчи инсонларда инсульт хавфи юқори эканлигини маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Калгари университети олимлари олдинлари инсульт, юрак-қон томир касалликлари ва саратондан азият чекмаган 40 ёшдан катта 143 минг кишининг ҳаёт тарзи ҳамда соғлиғига оид маълумотларни таҳлил қилган. Тадқиқот иштирокчиларининг саломатлиги тўққиз йил давомида кузатилган.

Иштирокчилар ўртача кунига тўрт соатга яқин вақтини ўтириб ўтказган.

«Тадқиқотнинг деярли барча иштирокчиларининг 3 минг нафари инсультга учраган. Кунига саккиз соатдан ортиқ ўтирадиган жисмоний фаоллиги кам 60 ёшдан кичик иштирокчиларда инсульт хавфи тўрт соатдан кам ўтирадиганларга нисбатан 4,2 баробар, кўп ҳаракатланадиганларга нисбатан эса етти баробар кўп учрайди», — дейилади мақолада.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар умрининг асосий қисмини ўтириб ўтказадиган инсонлар инсультга кўпроқ чалинишини аниқлади