Фото: Pinterest
Аксарият инсонлар қоринда йиғиладиган газдан азият чекади. Аммо бунинг олдини олишни ўйламайди. Фақатгина дори воситалари билан бартараф этиш чораларини кўради. Аммо рационни қайта тузиш орқали ошқозонга ёрдам бериш мумкин.
Узум
Ҳар қандай узум истеъмол қилинганда ошқозон уни ҳазм қилишга қийналади. Фруктозага бой бўлган ушбу мева газ ишлаб чиқаради ва муқаррар равишда қорин шишишига олиб келади. Гап шундаки, ошқозон ҳазм қилиш учун ҳар доим ҳам керакли миқдорда ишлаб чиқарилмайдиган баъзи ферментларни талаб қилади. Бу олма, шафтоли, қовун ва нок учун ҳам амал қилади. Бундан ташқари, узум жуда юқори калория ҳисобланади, шунинг учун уни камроқ ва фақат десерт сифатида истеъмол қилиш тавсия этилади.
Карам
Карам ўзи ниҳоятда фойдали сабзавот: у клетчатка, турли хил минераллар ва К витаминига бой, лекин тор кўйлак киядиганлар ундан воз кечгани маъқул. Чунки карам ҳам қориннинг дам бўлиши ҳамда шишига олиб келади. Қовурилган ёки қайнатилган карамни эса исталган вақтда ейиш мумкин.
Нон ва ун маҳсулотлари
Асосан, оқ ундан тайёрланган нон ва ҳар қандай ун маҳсулотларининг иссиғи чекланган бўлиши керак, чунки у организмга ортиқча углевод юкидан бошқа ҳеч нарса келтирмайди. Нон тайёрлашда ишлатиладиган хамиртуруш ва шакар ошқозонда газ ҳосил бўлишини ва ферментациясини қўзғатади. Натижада қорин шишади ва бошқа кўплаб ноқулай ҳис-туйғулар пайдо бўлади. Нондан умуман воз кеча олмайдиганлар донли ундан тайёрланган, хамиртурушсиз вариантларни танлаши мумкин.
Мураббо билан творог
Барча сут маҳсулотларидаги лактоза бактериялари қоринни шиширади ва овқат ҳазм қилиш қийинлашади, айниқса, агар улар мева ва шакар билан истеъмол қилинса, вазият кескин ёмонлашиши мумкин. Овқат ҳазм қилиш учун бундай комбинация қийинчилик туғдиради: оқсиллар узоқ вақт парчаланади ва шу орада ширинлик ачий бошлайди. Айтганча, бу сутли қаҳвага ҳам тегишли.
Газли сув
Ширин газланган ичимликларни ҳам диетологлар ичишни тавсия этмайди. Оддий газли ичимликларда ҳаво пуфакчалари бор, бу табиий равишда ошқозон ҳажмининг ошишига олиб келади. Қорин шишиши 3-4 соатгача давом этиши ва оғирлик ҳамда безовталик билан кечиши мумкин. Бу минерал сувдан бутунлай воз кечиш учун сабаб эмас, чунки у жуда фойдали. Шунинг учун меъёрни унутмаслик керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...