Фото: «СМ Клиника»
Коронавирус инфекциясининг энг хавфли асоратларидан бири бу пневмония. Афсуски, ҳозирги кунга қадар тиббиётда ўпкага зарар етказадиган вирусларга қарши самарали таъсир кўрсатадиган етарли дори-дармонлар йўқ. Коронавирус пневмониясининг яна бир хавфи шундаки, у тез-тез ноаниқ ёки яширин аломатлар билан бирга келади ва уларни ўтказиб юбориш осон. Қуйида бундай вақтда қандай белгиларга эътибор қаратиш кераклигини билиб олинг.
Юракнинг тез уриши
Огоҳлантирувчи белгилардан бири – юракнинг тез уриши. Пулс ўлчанганда юрак уриши дақиқасига 100 мартадан юқори бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу пневмониянинг аломатларидан бўлиши мумкин.
Кўкрак соҳасида оғриқ
Агар инфекция ўпкага тарқалса, кўкрак соҳасида оғриқ ривожланиши мумкин. Йўтал пайтида ёқимсиз ҳис-туйғулар ва ҳатто оғриқ пайдо бўлади. Лекин хуруждан кейин ҳам оғриқ давом этса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Балки, инфекция ўпкага тарқалаётгандир.
Нам йўтал
Аслида балғам ажратадиган йўтал жуда яхши, чунки у организмдан балғамни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Аммо йўтал доимо нам бўлса, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак. Заифлаштирувчи йўтал пневмония аломати бўлиши мумкин.
Қон аралаш балғам
Агар йўтал билан чиқадиган балғам қон аралаш бўлса ёки шунчаки қизғиш рангга эга бўлса, бу ўпкада инфекция борлигининг белгисидир. Бундай вазиятда шошилинч равишда шифокорга бориш лозим, чунки бу жуда жиддий белгидир.
Титраш
Совқотиш ва юқори иситма пневмониянинг ишончли белгисидир. Буни эътиборсиз қолдирмаслик ва юқори ҳароратни туширишга уринмасдан аввал шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қийинчилик билан нафас олиш
Нафас олиш қийинлиги ёки нафас қисилиши кузатилиши ҳам пневмониянинг яна бир аломатидир. Қоида тариқасида, инфекция ўпка анча қисмини эгаллаганида ушбу ҳолат пайдо бўлади. Акс ҳолда кислород етарлича қонга кириб бормайди ва бош айланиши, ҳатто ҳушдан кетиш ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...