Фото: Pinterest
«Африка картошкаси» деб номланувчи бананларни баъзида рациондан чиқариб юборишади. Сабаби ушбу цитрус мевада крахмалдан бошқаси йўқ, деб ўйлашади. Шунингдек, ортиқча вазндан хавотирланаётганлар банандан воз кечишга ҳаракат қилади: деярли барча диеталар бананларни истисно қилишни таклиф қилади.
Аммо айни пайтда илм-фан ушбу мевани соғлиқ учун энг фойдали ва ҳеч қандай ҳолатда, шу жумладан, парҳезда бўлганларга ҳам тавсия қилмоқда. Қуйида банан қандай касалликларнинг олдини олиши ёки даволашга ёрдам бериши ҳақида танишиб чиқиш мумкин.
Қандли диабет
Бананларда эримайдиган клетчаткалар кўп, бу қонда шакарни тартибга солишга ёрдам беради. Шундай қилиб, ҳар куни оч қоринга 250—300 грамм банан истеъмол қилган тадқиқот иштирокчиларидан бирининг уч ойдан сўнг қонидаги шакар ва холестерин миқдорининг пасайиши қайд этилди.
Гипертония
Бананларда калий жуда юқори: битта мевада 400 мг, кунлик эҳтиёж эса 3200 мг. Калий қон томирларидан ортиқча зўриқишни йўқотади, деворлари бўшашади, қон оқими тикланади ва қон босими пасаяди.
Қабзият
Худди шу парҳез клетчаткаси қондаги қанд миқдорини назорат қилишга ёрдам беради, овқат ҳазм қилиш учун ҳам фойдалидир: у ичак ҳаракатини яхшилайди ва ич қотишини бартараф этади.
Астма
London King’s College мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига камида битта банан истеъмол қиладиган болалар астма хуружига чалиниш эҳтимоли камроқ.
Уйқусизлик
Банан таркибида мавжуд магний ва Б6 витамини хотирани ва уйқуни яхшилайди. Шифокорлар агар киши уйқусизликдан ёки тунда уйғониб кетишдан азият чекса, ётишдан бир соат олдин битта банан ейишни маслаҳат беради. Натижа бир ҳафта ичида яхшиланади.
Ортиқча вазн
Крахмал миқдори юқори бўлишига қарамай, банан паст калорияли мевадир: битта мевада 90—100 калория бор. Шунингдек, очликни рағбатлантирувчи грелин гормони ишлаб чиқаришни бостиришга ёрдам беради ва мавжуд клетчаткалар узоқ вақт тўйинганлик ҳиссини беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...