08:30 / 05.09.2021
1 920

Осон ва самарали: ўпкаларни мустаҳкамлашнинг 4 оддий усули

Осон ва самарали: ўпкаларни мустаҳкамлашнинг 4 оддий усули
Фото: Freepik
Ҳаётимизда муҳим рол ўйнашига қарамай, ўпкалар саломатлиги ҳақида кўпинча нафас олиш билан муаммо пайдо бўлгандагина қайғурамиз. Ушбу аъзо ёрдамида ҳар бир ҳужайра кислород билан таъминланади. Кислороднинг етишмаслиги респиратор касалликлар хавфини орттиради ва ҳатто иммунитет пасайишига ҳам олиб келади. Шаҳардаги газлар ва ҳаво сифатининг пастлиги ўпкалар фаолиятига таъсир қилмай қолмайди. Турли муаммолар келиб чиқмаслиги учун эса махсус нафас машқларини ҳар куни бажариш, фойдали одатларни эса такрорлаш керак бўлади.

Чуқур нафас олиш
Қанчалик ғалати туйилмасин, одам кун давомида етарлича чуқур нафас олмайди. Ҳар кеча ҳеч бўлмаса 10-15 дақиқа ушбу машққа вақт ажратиш керак бўлади. Бунинг учун чордана қуриб ўтиринг. Қорин мушакларини ишлатиб, максимал даражада секин ва чуқур нафас олинг.

Тўғри вазиятни эгалланг
Ўпкалар тузилиши жиҳатидан келиб чиққан ҳолда организмда одамнинг вазиятига қараб жой эгаллайди. Шундай экан, улар кўпроқ жой эгаллаши учун тўғри ва текис ўтириб, кўкракларни керган ҳолда юқорига чўзилинг.

Кўпроқ кулинг
Кулги қорин мушаклари ва ўпкалар ҳажмини кенгайтириш учун энг аъло машқ ҳисобланади. Қолаверса, ўпкаларда туриб қолган ҳаво кулиш орқали чиқиб кетади.

Етарли миқдорда сув ичинг
Сув нафақат организм саломатлиги, киши ўзини яхши ҳис қилиши, балки ўпкалар учун ҳам муҳим саналади. Сув ўпканинг юпқа шиллиқ қаватини қўллаб-қувватлайди. Эслатиб ўтамиз, сувнинг ўртача кунлик меъёри 2 литр ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Осон ва самарали: ўпкаларни мустаҳкамлашнинг 4 оддий усули