18:25 / 12.09.2021
2 682

Олиб ўтиргандан наф йўқ: Мазкур кузда воз кечиш тавсия қилинадиган 14 буюм

Олиб ўтиргандан наф йўқ: Мазкур кузда воз кечиш тавсия қилинадиган 14 буюм
Фото: «Домашний очаг»
Ёздан кейин енгил кийимларни олиб қўйишдан ташқари, шкаф ва ошхонани ҳам кўздан кечириб кераксиз буюмларни ташлаб юбориш керак.

Қуёшдан ҳимоя қилувчи восита
Олиб қўйишдан аввал косметик воситанинг яроқлилик муддатига эътибор беринг. SPF-кремларни одатда очгандан кейин 6 ой давомида ишлатиш керак.

Бир неча йилдан буён кийилмайдиган резина шиппак ва босоножкалар
Резина оёқ кийимлар узоқ вақт кийилмаса, ёрилиши вақти келиб узилиб кетиши мумкин. Шу сабаб ҳам кийишдан аввал кўздан кечириб олинг.

Болалар ўйинчоқлари, кийим ва пойабзаллар
Кейинги йил ёзгача болаларингиз катта бўлади ва кийим-кечаклари, ўйинчоқлар керак бўлмай қолади. Бўш, синган, ишлатилган идишли ўйинчоқлар, пластмассадан ишланган, ғилдираги йўқ машиналар, тутқичи йўқ челак ва шунга ўхшаш буюмларни сақлагандан фойда йўқ.

Чўмилиш кийими
Жуда ҳам тез чўзилиб кетадиган чўмилиш кийимларнинг кўриниши фойдаланганидан кейин ёмонроқ аҳволга келиб қолиши мумкин. Сизда шундай бўладиган бўлса олиб ўтирманг, ташлаб юборинг.

Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак
Ойнасидаги қирилишлар яққол кўзга ташланадиган кўзойнак ташқаридан чиройли кўринмаслиги аниқ. Қолаверса, уларнинг ҳам ўз яроқлилик муддати бор эканлигини эсдан чиқарманг. Сифатли кўзойнакларнинг ойнаси ультрабинафша нурларини фильтрлайдиган қоплам билан ҳимояланган бўлади. Аниқ яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланади, аммо умумий қоидага кўра кўзойнакларни ҳар йилда икки марта янгилаб туриш керак.

Узоқ йўлга олиб чиқиладиган буюмлар
Ҳаддан ортиқ кўп контейнерлар, қутилар ва косметикалар, болалар учун махсус тўпламлар, пластмассадан ишланган тароқлардан деярли фойдаланилмайди ва шу билан бирга, бекорга жой олиб туради.

Сочиқлар
Уйда ҳар бир оила аъзоси учун ва яна меҳмонлар учун қўшимча бир-иккита сочиқ бўлса кифоя. Кўриниши ёмонлашган ва эскирганларини эса бекорга олиб ўтиргандан фойда йўқ.

Тешилган резинадан ишланган ҳовуз ва тўшак
Ишга ярамаганидан ташқари, тешилган резина ҳовуз ва матраслар ишлатиш учун хавфли ҳамда фойдасиз ҳамдир.

Эски банка қопқоқлари
Консервалашга мўлжалланган энг оддий банка қопқоқлари бир марта фойдаланишга мўлжалланган бўлади. Ишлатилмаган тақдирда ҳам уларнинг яроқлилик муддати 3 йилдан кўп бўлмайди. Кейинроқ четидаги резинкаси ажралиб, қопқоқ кераксиз бўлиб қолади.

Анча вақтдан буён ишлатилмайдиган зираворлар
Аксарият зираворларни бир йилдан кўпроқ, айримларини эса 2 йилдан ортиқ сақлаш мумкин. Шкафда қанча кўп ишлатилмай турса, шунча тез айниб қолади. Харид қилганингиздан кейин банкага солсангиз, санасини ёзиб қўйиш тавсия қилинади.

Темирдан ишланган кийим илгич
Кимёвий тозалаш марказидан қўшиб берилган, ҳаддан ортиқ ингичка бўлган кийим илгичда кийим чўзилиб кетиши, вақт ўтиб мато деформацияланиши мумкин.

Иккинчи пойи йўқолган пайпоқ
Агар иккинчи пойини топа олмасангиз биринчисини ўзини олиб ўтиргандан наф йўқ. Каравотларнинг таги ва полкаларни яхшилаб қидириб кўринг, топа олмасангиз, иккиланмай ташлаб юборинг.

Қурилиш ишларидан қолган қолдиқлар
Қуриш ва таъмирлаш ишларидан қолган бўёқ очилганидан кейин ишлатилмаса қотиб қолади, елим қуюқлашади, чўткани ҳам вақт ўтганидан кейин ишлатиб бўлмайди. Бекорга жой олиб, ёйилиб ётмасин.

Эски консервалар
Олиб қўйилганига анча бўлган консерваланган банкаларнинг яроқлилик муддатини текширинг. Аксариятиники 2 йилга мўлжалланган бўлади. Вақти ўтган бўлса, ташлаб юборинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олиб ўтиргандан наф йўқ: Мазкур кузда воз кечиш тавсия қилинадиган 14 буюм