10:36 / 14.09.2021
1 982

Мутахассис тавсия қилади: стрессдан халос бўлишга ёрдам берадиган машқлар

Мутахассис тавсия қилади: стрессдан халос бўлишга ёрдам берадиган машқлар
Фото: Pinterest
Сурункали стресс мушакларнинг кучланишига, спазмга олиб келади ва бу ҳолатнинг ёмонлашиши, бош оғриғи, тана ассиметрияси ва бошқа муаммоларни келтириб чиқаради. Психолог ва психосоматолог Марина Спиранде иш жойида бажарилиши мумкин бўлган оддий машқлар тўпламини тайёрлади. Улар стресс даражасини тезда пасайтиришга ёрдам беради ва хотиржамликни қайтаради. Энг муҳими, уларни исталган вақтда ва жойда, ҳатто офисда ҳам бажариш мумкин.

Бунинг учун дастлаб оёқлар елка кенглигида жойлаштирилади. Танани иложи борича орқага эгиб, кейин олдинга аста тикланади ва бироз бўш қўйилади. Ушбу машқни 10-15 марта такрорлаш тавсия этилади. Кейинги машқни бажараётган вақтда стрессли бўлган вазиятни ёдда тутиш керак. Қўллар орқага қараб чўзилади, кўкрак қафас кенгайтирилади ва жусса орқа тарафга ташланади. Ушбу машқ 10-15 марта такрорланади.

Навбатдаги машғулот учун иккита қалам ва иккита қоғоз варағи керак бўлади. Стрессли ҳолат ҳақида ўйлаб кўриш ва қаламларни истаган шаклда варақ бўйлаб ҳаракатлантиришни бошлаш керак. Бир неча дақиқадан сўнг танадаги оғирлик кетганини ҳис қилиш мумкин.

Офисдаги стресс билан курашиш учун енгил нафас олиш машқларини бажариш тавсия этилади.

Мазкур машғулотни бажариш учун алоҳида макон талаб қилинмайди. Тил бурама шаклга келтирилади ва у орқали нафас олинади. Нафас чиқараётганда ун пайчалари иложи борича сиқилади. Агар машқ тўғри бажарилган бўлса, шивирлаган товуш эшитилади. Шунингдек, оддийгина нафас олиб чиқариш ҳам саломатлик учун жуда фойдали. Ушбу машғулотда тўрт марта чуқур нафас олинади, ҳар нафас олинганда, бироз тўхталади. Кейин яна тўрт марта ушбу машқ такрорланади. Стресс даражасига қараб 2-15 дақиқагача бажариш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мутахассис тавсия қилади: стрессдан халос бўлишга ёрдам берадиган машқлар