20:26 / 14.09.2021
2 705

Кам овқатланиб тез тўйиш бўйича 7 тавсия

Кам овқатланиб тез тўйиш бўйича 7 тавсия
Фото: «Домашний очаг»
Кам миқдорда овқатланиб, самарали натижага эришиш мумкин бўлган тавсияларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Овқатдан роҳатланинг
Овқатланиш вақтида бошқа нарсаларга чалғиманг. Тановул вақтида телевизор томоша қилманг, ўқиманг, почтани текширманг.

Столга ўтиринг
Туриб ёки йўл-йўлакай тановул қилганда овқатдан лаззатлана олмаслигингиз мумкин. Қолаверса, идишга солиб ейилмаса, порцияни аниқлаш қийин бўлади. Шу сабаб ҳам аввал идишга солиб, санчқи билан истеъмол қилинг.

Нафас олинг
Овқатланишни бошлашдан аввал чуқур нафас олинг. Бу тинчланишга ёрдам беради — айниқса, оч бўлганда бу жуда ҳам муҳим.

Ҳар бир бўлак таъмини ҳис қилишга урининг
Овқатланганда беэътибор бўлманг, ҳар бир бўлак таъмини ҳис қилинг. Шу йўсинда ҳар куни кам-камдан истеъмол қилинг.

Бешинчи принципни ёдга олинг: тўқлик ҳиссини туйинг
Тўқлик даражасини баҳолаш учун овқатланиш вақтида танаффус қилинг. Акс ҳолда таом мазасини сезмайсиз ва охирини еганда у қадар лаззатланмаслигингиз мумкин.

Иложи борича секинроқ овқатланинг
Унутманг, таъм билиш рецепторлари ошқозонда эмас, тилда жойлашган. Овқатни секин чайнаб ютиш ортиқча истеъмолнинг олдини олади.

Вақти-вақти билан пичоқ ва санчқини четга қўйиб қўйинг
Тўйдимми ёки йўқ деган саволни ўзингизга бериб кўринг. Бу темпни секинлаштириш ва нафсни тийиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кам овқатланиб тез тўйиш бўйича 7 тавсия