09:18 / 15.09.2021
2 400

Юз ва терининг ҳаддан ортиқ қуруқлиги саломатликдаги қандай муаммолардан дарак беради?

Юз ва терининг ҳаддан ортиқ қуруқлиги саломатликдаги қандай муаммолардан дарак беради?
Фото: Marie Claire
Айниқса, куз ва қиш мавсумида кўп кузатиладиган терининг қуришига нималар сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қандли диабет
Терининг қуришига олиб келиши мумкин бўлган асосий касаллик қандли диабет ҳисобланади. Унинг ривожланиш жараёнида эпидермис дегидрацияси юз беради ва оқибатда тери қуришни бошлайди.

Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар
Тирсакнинг букиладиган қисмини ҳаддан ортиқ қуриши қалқонсимон без билан билан боғлиқ муаммолардан дарак бериши мумкин. Гипертиреоз ёки гипотиреоз шу йўсинда ривожланиши мумкинлиги сабаб терида исталган ўзгаришлар кузатилса, эндокринологга мурожаат қилиш керак.

Атропик дерматит
Терининг қуриши атропик дерматитга ҳам хос аломат саналади. Аммо бу ташхис болаликда аниқлангани сабаб аксарият ҳолларда бошқа симптомлар ҳам кузатилади.

Касаллик бўлмаса, унда нима?
Юқоридагилардан ташқари терининг қуриши ёш билан боғлиқ ўзгаришлар далолат бериши мумкин. Масалан, менопауза даврида аёлларда кўпинча тери эластиклиги ва тонусини йўқотади. Тери қуришига «загар», совуқ ҳаво ҳарорати ҳамда А, В, С ва Е сингари витаминлар танқислиги сабаб бўлади. Бундан ташқари, иссиқ ванна қабул қилиш, шунингдек, скраб ва бошқа эпидермисни тозаловчи муолажалар ҳам терининг қуришини келтириб чиқаради. Бу каби муаммоларни олдини олиш учун қайноқ сувдан фойдаланмаслик, қолаверса скрабдан 10-14 кундан кам оралиқда фойдаланиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юз ва терининг ҳаддан ортиқ қуруқлиги саломатликдаги қандай муаммолардан дарак беради?