Фото: «24 Канал»
Маълум вақт давомида мунтазам овқатлангандан сўнг ҳазм қилиш жараёни бузилиб, нохушлик безовта қилади. Овқат яхши ҳазм бўлмаслигининг сабабларидан бири сафро турғунлигидир.
Сафро жигарда ишлаб чиқарилади ва ўт йўллари орқали ўн икки бармоқ ичакка овқатлангандан сўнг қуйилади. Бошқа вақтда у ўт қопида тўпланади. Ўт қопида сафро таркибидаги сув сўрилади ва қуюқлашади. Сафро турғунлиги бу иккиламчи ҳолат. Бунга нотўғри турмуш тарзи, вақтида овқатланмаслик, асабий толиқиш, стресс, ўт қопида букилиш сабаб бўлади. Сафронинг турғунлиги қанча кўп давом этса, қуюқлиги ошади ва аввалига қуйқалар, сўнг тошлар пайдо бўлиши мумкин.
Сафронинг организмдаги вазифаси нималардан иборат?
- ёғларни сувда эрийдиган ёғ кислоталарига парчалайди;
- зарарли микробларни ўлдиради;
- ошқозон шираси кислотасини нейтраллаштиради, бу ичакларга зиён қилишининг олдини олади;
- ичак ферментларини фаоллаштиради;
- ошқозон-ичак йўлларининг перисталтикасини рағбатлантиради;
- витамин, аминокислота, холестерин ва бошқа моддаларнинг сўрилишини рағбатлантиради;
- ошқозон ости бези ишини тартибга солувчи гормонлар ишлаб чиқаришни таъминлайди;
- организм учун зарарли бирикмаларнинг ичакдан чиқариб юбориш жараёнини тезлаштиради.
Сафро турғунлиги белгилари
- ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ;
- тез-тез кекириш;
- ёғли таомлардан кейин ноқулайлик, қорин дам бўлиши;
- оғизга аччиқ таъм пайдо бўлиши, кўнгил айниши;
- ич қотиши ёки тез-тез кетиши;
- заифлик, доимо чарчоқ;
- терида қичишиш, тери ва кўзда сарғишлик.
Сафро турғунлигининг қандай олдини олиш мумкин?
Вақтида овқатланиш, айниқса, эрталабки нонушта муҳим. Чунки тун давомида сафро ўт қопига кўп миқдорда тўпланади, овқатланганда қисқариб, ичакларга қуйилади. Шунинг учун ҳам ўт қопини УЗД текшируви эрталаб оч қоринга бажарилади. Қолаверса, иш юзасидан ёки бошқа сабаблардан эрталабдан асабнинг бузилиши, стресс ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин, натижада ўт йўлларининг нотўғри ишлаши юзага келади. Бунда овқат тановул қилинишига қарамай, ўт қопи қисқармайди, сафро турғунлиги кучаяди. Шунинг учун мунтазам равишда сув ичиш тавсия этилади. Эрталаб нонуштадан олдин жисмоний машқлар билан шуғулланиш иштаҳани очади, кайфиятни кўтаради. Шифокор маслаҳати билан ўт ҳайдайдиган, ўтни суюлтирадиган ва ўт йўлларини ишлашини тартибга соладиган дориларни ичиш лозим.
Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Байден Трампнинг инаугурациясида иштирок этишини тасдиқлади