Фото: «Домашний очаг»
Уйда бактериялар кўпайишини истамасангиз, айрим буюмларни ташлаб юбориш ҳамда вақти-вақти билан алмаштириб туриш тавсия қилинади.
Ишқалагич (мочалка)
Мутахассислар мочалкани ҳар уч ҳафтада алмаштиришни тавсия қилади. Аслида ундаги моғор кўпайиши мумкин, намлик ҳисобига эса жараён янада тезлашишади.
Сочиқ
Сочиқлар ҳидланишини кутиб ўтирмасдан ҳар учинчи сафар ишлатгандан кейин ювиш керак.
Ваннага солинадиган гиламча
Ваннага солинадиган гиламчани ҳар сафар хлор билан намлаб, чайиб туриш лозим.
Тиш чўткаси
Чўткалар қанчалик эгилган бўлса, тишни ювиш шунчалик қийин кечади. Шу сабаб ҳам стоматологлар уни ҳар 2-3 ойда алмаштиришни тавсия қилади.
Чойшаблар
Ажралган тер ва тери ҳужайраларининг ёпишиши мумкинлиги сабаб ҳам чойшабларни ҳар ҳафта ёки икки ҳафтада бир алмаштириш керак бўлади.
Тўшак
Аксарият тўшаклар 10 йилга хизмат қилиши мумкин, аммо ундан кўпга эмас. Ишлатишга ярамай қолганида ҳам фойдаланилса, умуртқа билан боғлиқ муаммо орттириб олиниши мумкин.
Ёстиқ жилд ва ёстиқлар
Юздаги ҳуснбузар ва тери билан боғлиқ бошқа муаммолардан қутулишни истасангиз, ёстиқ жилдини ҳар ҳафта, ёстиқнинг ўзини эса ҳар чоракда алмаштириш тавсия қилинади.
Яна бир марта ёстиқ
Замонавий ёстиқлар, тахминан, икки йил хизмат қилади. Шундан кейин бўшашиб, ухлаш учун яроқсиз бўлиб қолади.
Макияж чўткаси
Макияж чўткасини ҳафтада бир марта ювиб туриш керак. Ҳатто шунга амал қилган тақдирда ҳам икки йилдан кейин янгисини олиш лозим.
Ошхонада фойдаланиладиган губка
Оилангиз катта бўладиган бўлса, ҳар икки, ҳатто бир ҳафтада янги губкадан фойдаланган маъқул. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?