10:24 / 03.10.2021
2 358

Қондаги қанд миқдорини оширадиган 6 одат

Қондаги қанд миқдорини оширадиган 6 одат
Фото: «Домашний очаг»
Сиз-у бизга бегона бўлмаган қайси одатлар салбий оқибат, хусусан, қандли диабетга олиб келиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Нима учун қондаги шакар миқдорини назорат қилиш керак?
Қондаги қанд миқдорининг юқори экани сурункали касалликлар ва кўриш қобилиятининг сусайиши, тез ҳолдан тойиш, пешоб тута олмаслик сингари саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Шакар миқдорининг кескин кўтарилиб кетиши, ошқозоности бези ва буйракларнинг аномал реакциясига олиб келадиган гипергликемияни келтириб чиқаради. Очлик ҳисси ортиши бу эса вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин. Глюкозанинг кўплиги сабаб инсулин ажралиши жадаллашади, бу эса қандли диабетга олиб келади. Организмда катта миқдорда ёғ тўпланади.

Нонуштадан воз кечиш
Вазни ортиқча бўлганлар, айниқса нонушта қилишни унутмасликлари, акс ҳолда тушликдан кейин қондаги қанд миқдори янада ортади. The American Journal of Clinical Nutrition журналида эълон қилинган тадқиқотда нонуштадан доимий равишда воз кечиш қандли диабет хавфини 21 фоизга орттириши маълум қилинган. Оқсил ва тўйинмаган ёғларга бой нонушта кун давомида қанд миқдорини меъёрлаштириб туради.

Таркибида сунъий ширин таъм берувчи қўшимчалар бўлган маҳсулотлар
Исроилда ўтказилган тадқиқотларда сунъий шакар қондаги қанд миқдорини ошириши аниқланган. Бундан ташқари, глюкоза миқдори, ҳатто оддий шакарни ўз ичига оладиган ичимлик ёки маҳсулотлар истеъмол қилгандан ҳам кўра кўпроқ ошиши маълум бўлган.

Қаҳва ичиш
Тадқиқотда, қаҳвани доимий равишда ичиш иккинчи даражали қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфини камайтириши аниқланган. Аммо кофеин қондаги шакар миқдорини оширувчи маҳсулотлар сирасига киргани сабаб ҳам қандли диабети бор кишилар қаҳва ичишдан тийилгани яхши. Шу билан бирга, глюкоза миқдорини шакар ва сутсиз оддий қаҳва ҳам ошириши мумкинлигини таъкидлаш жоиз.

Тез-тез касал бўлиш
Касал бўлиш одат эмаслигига қарамай, ёдда тутиш керак: ЎРВИ, грипп ёки оддий сийдик йўллари инфекцияси қондаги қанд миқдори ошганидан дарак бериши мумкин. Гап шундаки, касаллик инсулин ошишига сабаб бўладиган гормонларнинг ажралишини жадаллаштирадиган стресс бўлади. Оқибатда қондаги қанд миқдорининг ошиши кузатилади. Шу сабаб ҳам қондаги қанд миқдори билан муаммо бўлган кишилар махсус парҳезга амал қилиши, кўпроқ сабзавот истеъмол қилиб, углеводли маҳсулотлар истеъмолидан воз кечиши керак.

Кам ухлаш
Голландиялик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқотларда керагидан кам ухланган ҳар кечада танадаги инсулинга бўлган сезувчанлик 20 фоизга ошиши аниқланган. Уйқу етишмаслиги организм учун ҳақиқий стресс ҳисобланади. Стресс эса айнан қандли диабетнинг жиддий ривожланишига олиб келадиган омил бўлиши мумкин.

Чекиш
Чекиш организмдаги барча тизимга зарар етказиши мумкин бўлган энг ёмон одатлардан бири ҳисобланади. 2011 йил Калифорниянинг политехника университетида ўтказилган тадқиқотда никотин билан қондаги қанд миқдорининг ошиши ўртасида алоқадорлик борлиги аниқланган. Бундан ташқари, чекиш диабетнинг юрак хуружи ёки буйрак етишмовчилиги сингари ўзига хос асоратларининг ривожланиш хавфини оширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қондаги қанд миқдорини оширадиган 6 одат