18:13 / 04.10.2021
2 738

Темир моддасига бой 7 маҳсулот

Темир моддасига бой 7 маҳсулот
Фото: Marie Claire
Темир моддаси организмдаги аъзо ва ҳужайраларни кислород билан таъминлайдиган гемоглобин синтезида муҳим роль ўйнайди. Тери тонуси, соч ва тирноқлар аҳволига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Аёллар учун унинг 18 мг кунлик меъёр ҳисобланади. Қуйида қайси маҳсулотлар темир моддасига бой экани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Устрица
Олтитадан иборат устрицанинг бир порциясида 6 мг темир, 60 мг кальций, 9 г оқсил ва атиги 70 килокалория мужассам бўлади. Ушбу маҳсулот иммунитет мустаҳкамланиши учун аҳамиятли бўлган рух моддасининг кони ҳамдир. Шунга қарамасдан, кучли аллерген эканини ҳисобга олиб, истеъмол борасида меъёрни билиш тавсия қилинади.

Оқ дуккакли маҳсулотлар
Оқ дуккакли маҳсулотларнинг 100 грамми кунлик клетчаткалар билан таъминлаш билан бирга, 6 мг темир ва 1100 мг калийни ўз ичига олади. Шунингдек бу каби маҳсулотларда оқсил, кальций, B гуруҳи витаминлари ва антиоксидантларга бой саналади. Тўйимли ҳисобланган маҳсулотнинг консерваланган вариантида таъми ўзгариши мумкинлиги сабаб ҳам қуруғидан фойдаланиш тавсия қилинади. Кечаси ивитиб қўйиб, бир ярим соатга яқин вақт давомида қайнатиш керак бўлади. Уни гўштли салатларга гарнир қилиш, шўрва кўринишида ейиш ёки блендер ёрдамида пюре ҳолига келтириш мумкин.

Жигар гўшти
Жигарнинг (молнинг жигари назарда тутиляпти) 100 граммида тахминан 7 мг темир моддаси, B, А, D гуруҳи витаминлари бисёр бўлади. Атиги 170 калорияга эга ҳисобланган жигар гўшти саломатлик учун жуда ҳам фойдали ҳисобланади. Юмшоқ ва хуштаъм бўлиши учун уни бир неча соатга сутга солиб ивитиб қўйиш маслаҳат берилади.

Ясмиқ
Ясмиқнинг 100 граммида 12 мг темир моддаси борлигидан ташқари, юрак фаолияти ва асаб тизими учун муҳим бўлган кальций ҳамда бошқа микроэлементлар сероб бўлади. Ушбу маҳсулот одам организмида «бахт гормони» — серотонинга айланадиган аминокислота триптофаннинг манбайи. Унинг атиги 100 граммида 12 мг клетчатка мужассам бўлади.

Томат шарбати
1 стаканида атиги 1 мг темир мавжуд бўлишига қарамай, томат шарбати организмдаги моддалар алмашинуви учун муҳим саналган хром, молибден ва кобалт сингари микроэлементларни кони ҳисобланади. Худди шунча миқдордаги томат шарбатида органик кислоталар кунлик меъёрининг 50 фоизи мавжуд бўлади.

Исмалоқ
Исмалоқнинг 100 граммида эса 13,5 мг темир бўлади. Калорияси камлигидан ташқари (23 ккал), кўриш қобилияти ва иммун тизими учун аҳамиятли ҳисобланган бета-каротинга ҳам (4,5 мг) бой саналади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ушбу маҳсулот тиш, суяк ва мушак тўқималари учун муҳим саналган кальцийни (106 мг) ҳам ўз ичига олади.

Картошка
Печда пиширилган катта картошканинг бир донасида 3 мг темир, C витамини ва ҳужайралар метаболизми учун аҳамиятли бўлган B гуруҳи витаминлари ҳам мужассам бўлади. Қолаверса, ушбу маҳсулот калий ва тез сингувчи минерал моддаларга бой экани билан ҳам ўзига хосдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Темир моддасига бой 7 маҳсулот