09:08 / 06.10.2021
3 110

Тушкун кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган тавсиялар

Тушкун кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган тавсиялар
Фото: Pinterest
Ҳар доим яхши кайфиятда бўлишнинг имкони йўқ. Кайфият ҳам тана аъзолари каби ёмонлашиши мумкин. Нима учун босим кўтарилиши мумкин-у, лекин кайфият эмас?

Бу ҳолат узоқ давом этмаса, қўрқинчли эмас. Агар тез-тез, сабабсиз кайфият тушиб кетса ёки доимо тушкун ҳолат кузатилса, ички мувозанатни сақлаш вақти келди.

Қандай қилиб кайфиятни кўтариш мумкин?

Табассум қилинг

Энг оддий рецепт. Албатта, бунинг учун юракдан кулиш керак, лекин сабабсиз кулиш – аҳмоқлик аломати деб билишади. Бунга сабаб ҳам топиш мумкин. Энг осон йўли – комедия томоша қилиш. Бундай пайтда ёстиқ ва бодроқ ёрдамга келади, инсон эса ўзига эркинлик бериши керак.

Йиғлаб олинг
Йиғлаб олиш – чиқиш йўли ҳамдир. Кўз ёшларнинг ҳам чиқиб кетишига имкон бериш керак. Айтганча, бу тушкунликни ва тўпланган асабий тарангликни мукаммал олиб ташлайди. Ҳа, баъзида ҳаво етишмайди. Худди бирор нарса тўсқинлик қилгандек туюлади. Кейин «Титаник» ёки «Хатико»ни томоша қилиб, йиғлаб юбориш мумкин. Албатта, рўмолчани тайёрлаб қўйиш зарур.

Сайр қилинг
Биласизми, ички ҳаво ташқаридагидан ўртача беш баравар ифлос ва ўн баравар заҳарли. Доим бир хонада бўлиш том маънода кайфиятга таъсир қилади. Албатта, деразани очиш орқали хонани доимо шамоллатиш мумкин. Лекин тез-тез сайрга ҳам чиқиш фойдали. Юриш ҳақиқатан ҳам шифо беради. Юраётганда ерга эмас, осмонга қарашга ҳаракат қилиш лозим. Дарахт, уйлар, одамлар, поезд. Фақатгина атрофни томоша қилиб, завқланиш зарур.

Хоҳлаган егуликни истеъмол қилинг
Айнан шу даврда енгиллик ҳуқуқига эга бўлиш мумкин. Агар диетада бўлсангиз ҳам. Овқат пиширишнинг янада илҳомлантирувчи усулларини танланг, зираворлар қўшинг, таомни чиройли қилиб безанг ... Ошхона дунёси билан бўлган мулоқотнинг кичик дақиқалари ёрқин ва ёқимли бўлсин. Ахир овқатланиш – ҳаётдан завқланишнинг энг осон усулларидан бири.

Чироқни ёқинг
Ҳа, баъзида арзимас нарсалар ҳам ёмон фикрларни тарқатиши ва қалбда ўрнашган қоронғиликни ёритиб юбориши мумкин. Бу, айниқса, ташқарида ҳаво булутли бўлганда, ҳатто кундузи ҳам иш беради. Антидепрессантларга пул сарфламаслик учун электр энергиясини бир муддат тежамаслик керак. Кичкина чироқлар уйни ҳар томондан ёритиб турсин.

Ухлашга ётиш
Бу классик одат. Ҳар қандай тушунарсиз вазиятда ухлашга ҳаракат қилиш лозим. Чунки «Тонг кечдан кўра доно», «Уйқу доридан қимматроқ» – аждодлар дам олиш ҳақида кўп нарсани билишган. Дарҳақиқат, ҳар қандай стрессли вазиятда уйқу энг яхши дори эканлиги исботланган. Ёстиқни қучоқлаганда, онг барча салбий нарсаларни қайта ишлайди.

Витаминлар ичинг
Баъзида бефарқлик, стресс, кайфият ўзгариши сабаби асосий витамин ёки минералларнинг етишмаслигидандир. Албатта, ўз-ўзини даволашдан кўра танадаги маълум бир витамин даражасини текшириш фойдалироқ.

Одамлар билан мулоқот қилинг
Қийнаётган муаммони ҳал қилишнинг ажойиб усули – бу гапириш. Буни баланд овоз билан амалга ошириш керак. Сиз билан нима бўлганини бегона одам билан таҳлил қилинг. Албатта, яқин одам бўлиши шарт эмас, баъзида йўл-йўлакай гаплашиш ҳам мумкин. Яна бошқа чиқиш йўли бор. Энди сиздан ҳам баттарроқ одамни топинг ва унга ёрдам беринг. Ва у билан муаммолари ҳақида гаплашинг. Ишонинг, бундай суҳбатдан кейин ички осмонингизда кўплаб булутлар тарқаб кетади.

Севимли машғулотлар билан шуғулланинг
Севимли машғулот қандай яхши?! Маълум бўлишича, бу орқали юксакликка эришиш мумкин. Рақсга тушиш, расм чизиш, тикиш, ширинлик пишириш, қўшиқлар куйлаш мумкин. Агар бу сизни илҳомлантирса, ҳаётдан қувонч топишнинг энг яхши усули.

Ишларни тартибга солинг
Нафас олиш ва дам олишни жисмонан билмайдиган, табиатан асабий чарчоқ ҳолатига олиб келадиган фаол табиатли инсонга жуда мос келади. Эҳтиёткорлик билан тозалаш каби медитатив жараённи синаб кўринг. Фақатгина умумий тозалаш билан адаштирмаслик зарур.

Барча тортма, жавон, сумка, заргарлик буюмлари, косметик сумкаларини тинч ва осойишта тартибда ажратиб олинг ... Эски ва кераксиз нарсаларни ташлаш тавсия этилади. Шахсий хонани қандай қилиб яхшироқ безатиш мумкинлигини ўйлаб кўринг. Бунинг барчаси ўз-ўзидан тушкун кайфиятни тарқатиб юборади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тушкун кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган тавсиялар