Фото: Wday
Фойданинг кони ҳисобланган тухумни бола рационига қўшишдан аввал айрим маълумотларга эга бўлиш керак.
Неча ойлигидан ейиши мумкин?
Аксарият болалар шифокорлари тухумни қўшимча овқат сифатида 6 ойликдан аввал бермаслик кераклигини таъкидлайди. Дастлаб унча катта бўлмаган порция билан бошлаш керак. Агар болада масалан, аллергия кўринишида салбий реакция кузатилса, яхшиси ёшга тўлмагунича тухумни доимий егулик сифатида бермай турган яхши. Боланинг ошқозон трактида муаммо бўлса, тухумни 1,5 ёшгача рационга киритмаслик керак. Ушбу маҳсулот қийин ҳазм бўлгани ҳисобига ҳазм аъзолари зўриқиши мумкин.
Бедана тухуми фойдалими ёки товуқники?
Педиатрлар ва парҳезшунослар болага тухум беришни қўшимча овқат сифатида дастлаб бедананикидан бошлашни тавсия қилади. Гап уларнинг шакли кичкиналигида эмас. Бедана тухуми таркибда холестерин деярли йўқ экани сабаб фойдали ва аллергия келтириб чиқариш хавфи кам саналади. Минерал моддалар сероблиги жиҳатидан эса товуқникидан қолишмайди.
Қандай танлаш керак?
Маҳсулотнинг сифатли бўлиши жуда ҳам муҳим. Болага тухум беришдан аввал уни совуқ сув солинган идишга солинг. Идишнинг тагига тушиши, маҳсулотнинг янги эканидан дарак беради. Қолаверса, харид жараёнида тирналиш ва қирилишлар йўқлигига ҳам эътибор бериш керак. Арзон акцияга учиб ёки нотаниш ишлаб чиқарувчидан сотиб олиш ярамайди. Ҳамиша ишончли жойдан харид қилинг.
Қандай кўринишда берган яхши?
Хом ва чала пиширилган тухум ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Тухумни 10-15 дақиқа давомида яхшилаб пишириш керак. Тухумнинг оқини сариғидан ажратиб берса ҳам бўлади. Сариғини она сутига аралаштириб бериш мумкин. Дастлаб ҳафтада бир марта бир чой қошиқнинг ўзи кифоя қилади. Эрталаб берилса, айни муддао. Тухум истеъмоли қабзиятга олиб келиши мумкинлиги сабаб ҳам эҳтиёткор бўлиб, ўз вақтида эътибор бериб туриш керак. Сариғининг ўзини бир ёшга тўлгандан кейин берган яхши. Аллергик хусусиятга эга экани сабаб эса тухумнинг оқини 1,5 ёшдан кейин берган яхши. Уни суфле, запеканка ёки енгил омлет кўринишида берсангиз бўлади. Аввалгисини еб битирмаган бўлса ҳам ҳар сафар болага янги тухум қайнатиб бериш кераклигини эсдан чиқарманг. Маҳсулот тез айнишини инобатга олинг ва исроф қилмай деб болангиз ҳаётини хавфга қўйманг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?