Фото: Cosmopolitan
Шишлар, чарчоқнинг юзда акс этиши ва ортиқча килолардан қутилиш учун организмни вақти-вақти билан тозалаб туриш керак бўлади. Қуйидаги тавсиялар эса бу борада айни муддао ҳисобланади.
10 соатлик уйқу
Кечки уйқунинг сифатли бўлиши — куч тикланиши ва организмни соғломлаштириш учун энг яхши усул. Бундан ташқари, етарлича тиниқиб ухлаш стресс гормони кортизол миқдорини камайтириб, танани соғлом бўлишига ҳисса қўшади. Уйқу яхши бўлиши учун хонадаги ҳаво алмаштирилган бўлиши, ёруғлик ва шовқин бўлмаслиги, шунингдек, максимал даражада қулай бўлиши керак. Яхшиси кечки 23:00 га қадар уйқуга ётган бўлиш керак. 10 соатлик уйқу организмнинг тикланиши учун етарли бўлади.
Тонгни сув ичиш билан бошлаш
Тонгни катта стаканда сув ичиш билан бошланг. Худди шунинг сингари уйқудан аввал ҳам сув баланси меъёрда бўлиши учун сув ичинг. Бу бир неча соат давомида уйқуда бўлганимиз сабаб ҳам муҳим.
Танани эгилувчанлигини оширадиган машқларни бажаринг
Мутахассислар кун давомида ҳар соат 5 дақиқадан тананинг эгилувчанлигини оширадиган машқларни бажаришни тавсия қилади. Бу чарчоқни, мушаклар спазмини камайтириб, кун давомида калория сарфланишини таъминлайди.
Гиёҳли чой
Детокс-чойлар аксарият парҳезшуносларнинг энг севимли воситаси ҳисобланади. Гиёҳли чойлар нафақат организмни тозалашга ёрдам беради, балки очлик ҳиссини ҳам камайтиради.
Спиртли ичимликлардан воз кечинг
Спиртли ичимлик — организмдан чиқариш қийин бўлган токсин ҳисобланади. Шу сабаб ҳам ундан воз кечиб, табиий шарбат ёки яшил смузи ичишга ўрганиш керак.
Ўзингизни қийнаманг
Детокс сизни қийналишингизга сабаб бўлмаслиги, тозалашга киришганингиз ҳисобига организмингиз стрессни бошдан кечирмаслиги керак. Суюқлик ичишни канда қилманг, мазаси ва фойдаси аъло даражада бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи