Фото: Freepik
Тез ва осон овқатланиш учун метаболизмни яхшилаш, тўғри овқатланишни йўлга қўйиш керак. Бу борада сизга асқатадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ёғсизлантирилган маҳсулотларни истеъмол қилинг
Кўпчилик озиш учун ёғлардан воз кечишнинг ўзи кифоя деб ўйлайди. Аммо зайтун, кокос ёғи сингари маҳсулотлар тана учун муҳим бўлади. Қолаверса, ёғсизлантирилган маҳсулотларда шакар бисёр бўлади, гап шундаки, ишлаб чиқарувчилар шу тариқа таъмни кучайтиришга ҳаракат қилади. Шакар эса саломатлик учун дарҳақиқат зарарли ҳисобланади. Агар ростан ҳам вазн ташламоқчи бўлсангиз, шакар билан бирга, трансёғлардан воз кечиш тавсия қилинади.
Сутли маҳсулотлардан тийилманг
Шакар бисёр бўлмаганига ишончингиз комил бўлса, сутли маҳсулотлардан тийилишингизга ҳожат йўқ. Уларнинг таркибидаги кальций ва оқсил инсон танаси учун зарур ҳисобланади. Нонушта ва кечки овқатга сутли маҳсулотларни истеъмол қилиш парҳез қилмасдан туриб ҳам озишга имкон беради.
Тўғри овқатланинг
Саломатлик, узоқ умр ва гўзаллик учун аҳамиятли бўлган Ўрта Ер денгизига хос парҳез тез ва осон озишга ёрдам беради. Ушбу рационнинг асоси ёнғоқ, уруғ ва балиқ маҳсулотларида сероб бўладиган политўйинмаган ёғлардан иборат бўлади. Тадқиқотлардан бирида рациони бу каби ёғларга бой бўлган инсонларнинг организмида ёғ фоизи кам экани, мушаклар эса кўпроқ экани маълум бўлган.
Балансни ушланг
Энг аввало ёғлар балансини ушлашга ҳаракат қилинг. Музқаймоқ, пишлоқ, майонез ва шунга ўхшаш маҳсулотларни истеъмол қилишингиз мумкин, албатта, аммо ҳаммасини бир кун ва бир вақтда эмас. Шунчаки улардан бирини бошқа фойдали маҳсулот, масалан, сабзавот билан қўшиб ейиш керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди