Ширинликни хуш кўрувчилар учун ажойиб танлов.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ – 60 грамм;
- тухум – 4 дона;
- шакар – 135 грамм;
- ваниль – 2 ош қошиқ;
- ун – 65 грамм;
- какао – 5 ош қошиқ;
- қабартма – 1 чой қошиқ;
- қаҳва – 1 ош қошиқ;
- қаймоқ – 360 мл;
- шакар кукуни – 3 ош қошиқ;
- қора шоколад – 120 грамм;
- туз – 1/4 чой қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:
1. Тухум оқлари сариғидан ажратилади ва миксер билан яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра шакарнинг ярми қўшилиб, оппоқ ранг ҳосил бўлгунча миксер қилинади.
2. Тухум сариғи ҳам шакарнинг қолган қисми ва ваниль билан миксерда аралаштирилади.
3. Сариёғ эритилиб, совутишга қўйилади. Ун 3 ош қошиқ какао билан элакдан ўтказилади ва қабартма, туз солинади.
4. Устидан қаҳва, эритилган сариёғ ва тухум сариғи аралашмаси қуйилади. Бир хил масса бўлгунга қадар миксер билан аралаштирилади.
5. Кўпиритилган тухум аста-секин тайёр бўлган масса билан аралаштирилади.
6. Пишириқ қолипига пергамент қоғози солиниб, хамир эҳтиёткорлик билан унинг устига қуйилади.
7. 170 даража печда 10-12 дақиқа давомида пиширилади.
8. Сочиқ устига пергамент қоғози ёйилади. Бисквит устига икки ош қошиқ какао сепилади.
9. Сўнгра бисквит пергамент устига олиниб, сочиқ билан биргаликда рулет шаклида ўралади ва совутишга қўйилади.
10. 240 мл қаймоқ, шакар упаси ва ваниль миксер билан аралаштирилади.
11. Совутилган бисквит очилади ва орасига қаймоқли крем суртилиб, яна рулет ҳолида ўралади. 15-20 дақиқага музлаткичга қўйилади.
12. Шоколад майда бўлакларга бўлиниб, буғ ёки микротўлқинли печда эритиб олинади ва 3-4 дақиқага қолдирилади.
13. Рулет устидан эритилган шоколад қуйилади ва 30-40 дақиқага музлаткичга қўйилади.
Ёқимли иштаҳа! “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»