21:00 / 11.11.2021
4 056

Организмда туз кўплигидан дарак берувчи 4 аломат

Организмда туз кўплигидан дарак берувчи 4 аломат
Фото: Hungry Forever
Шакар ёки тузнинг ўзи хавфли ҳисобланмайди ва организмнинг меъёрий фаолияти учун керакли элемент. Аммо ҳаддан ортиқ миқдорда кўп бўлса, бир қанча ёқимсиз оқибатлар, хусусан, қорин шишиши ва кучли бош оғриғига олиб келади. Аксарият ҳолларда истеъмол қилинадиган туз миқдори назорат қилинади, аммо маҳсулотлар таркибидаги натрий эътибордан четда қолади. Ҳар бир одам сутка давомида ўртача 3400 мг туз истеъмол қилади, кунлик меъёр эса 2300 мг ташкил қилади. Қандай аломатлар истеъмол қилинадиган туз миқдорини қисқартириш кераклигидан дарак беради? Қуйида бу ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Доимий чанқоқ
Натрий организмдаги сув баланси учун керакли бўлган муҳим элементлардан ҳисоблангани сабаб ҳам туз истеъмоли муҳим саналади. Аммо меъёрга эътибор берилмаса, ортиқча натрий организмдаги сувни ушлаб қолади. Мия эса сув ичиш кераклигини эслатиб, сигнал беради. Организмда туз бисёр бўладиган бўлса, чанқоқ умуман қолмаслиги мумкин.

Шишлар
Шишлар ҳам чанқоқ сингари сабаблар боис пайдо бўлади. Туз сувни ушлаб қолгани ҳисобига қон айланиши, моддалар алмашинуви секинлашади. Буларнинг бари қутулиш қийин бўлган шишлар пайдо бўлишига олиб келади. Тузнинг ҳаддан ортиқ кўп экани сабаб ичакларда дискомфорт ва қоринда шиш кузатилиши мумкин.

Бош оғриғи
Бошнинг сабабсиз оғриши сўнгги истеъмол қилган маҳсулот билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тузнинг ҳаддан ортиқ экани мия қон томирларининг кенгайишига олиб келиши ва бундан кейин бош оғриғи кузатилиши мумкин.

Одатий маҳсулот ва таомларнинг ҳам шўр туйилиши
Юқорида таъкидланган симптомлардан ташқари, натрийнинг ҳаддан ортиғи таъм билиш рецепторларига ҳам таъсир қилади. Оқибатда сезувчанлик камайиб, тузни кўп истеъмол қилишга бўлган талаб ортиши мумкин.

Истеъмол қилинадиган туз миқдорини камайтириш учун нима қилиш керак?
Туз бисёр бўлган маҳсулотлардан тийилинг

Америка парҳезшунослар уюшмасининг фикрича, туз сероб бўлган маҳсулотлар: нон ва булочкалар, колбаса, бургерлар, пицца, яримтайёр маҳсулотлар ва консервалар саломатлик учун хавфли.

Уй шароитида тайёрланган таомларни истеъмол қилинг
Ресторан, кафедаги таомлар қандай шароитда тайёрлангани ва қанча туз қўшилганини билолмайсиз, шу сабаб ҳам иложи борича уйда тайёрланган таомларни истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Зираворлардан фойдаланинг
Таом мазали туюлмаса, туз қўшишга шошилманг. Таркибида туз бўлмаган турли зираворлар ҳам бу борада ёрдам бериши мумкин.

Консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилишдан аввал ювинг
Консерваланган жўхори ва ловиясиз ҳаётингизни тасаввур қила олмасангиз, истеъмолдан аввал яхшилаб ювиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмда туз кўплигидан дарак берувчи 4 аломат