09:45 / 12.11.2021
2 294

Сочларнинг тўкилишига сабаб бўладиган овқатланиш билан боғлиқ одатлар

Сочларнинг тўкилишига сабаб бўладиган овқатланиш билан боғлиқ одатлар
Фото: Freepik
Одатда кунига 100 тола соч тўкилади. Лекин одатдагидан кўпроқ соч тўкилишига рух, темир ёки биотин етишмаётгани ёки қалқонсимон без фаолиятида муаммолар кузатилаётгани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу муаммони бартараф қилиш учун эса энг аввало рациондан қандай маҳсулотлар ўрин олганига эътиборли бўлиш керак.

B12 витамини ва темирга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик
Кальций етишмаслиги соч ва тирноқларнинг аҳволига таъсир қилиши мумкин бўлган ягона элемент эмас. Шифокорларнинг таъкидлашича, темир моддасининг етишмаслиги соч тўкилишига сабаб бўлади. Айнан шундай оқибатга B12 витаминининг етишмаслиги ҳам олиб келиши мумкин. Нонуштага истеъмол қиладиган маҳсулотлар билан унинг танқислигини қоплаш мумкин. Тухум, сут, пишлоқ, қўзиқорин, балиқ шулар жумласидан. Айниқса, жигар B12 витаминининг кони саналади. Шунингдек, шакар, мева, гречка ва сули ёрмаси сингари маҳсулотларда темир моддаси бисёр бўлади. Қолаверса, нўхат, ловия ва ясмиқ сингари маҳсулотларга эътибор қаратинг.

А витаминини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш
Соч тўкилишининг олдини олиш учун А витамини миқдорини меъёрда бўлишига эътиборли бўлиш керак. Чунки ушбу витамминнинг ҳаддан ортиғи ҳам соч тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда гипервитаминоз, комплекс витаминларни қабул қилиш ёки айрим маҳсулотларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш оқибатида ҳам кузатилиши мумкин. Шу сабаб ҳам шифокор кўрсатмасига асосан, сабзи, қовоқ, шафтоли, ўрик, олма, тарвуз, қовун, кўкат ва бошқа маҳсулотлардан вақтинчалик чекланиб туриш керак.

Оқсил кам маҳсулотлар билан парҳез қилиш
Олимлар оқсили кам маҳсулотлардан парҳез қилиш соч тўкилишига олиб келиши мумкинлигини аниқлаган. Турли сабабларга кўра оқсиллардан тийилишга эҳтиёт бўлиш керак. Кам оқсилли маҳсулотлардан парҳез қиладиганлар гўшт, балиқ, тухум ва сутдан, айрим вақтда эса дуккакли маҳсулотлардан тийилиб, сабзавот ва мевалар ейиши керак бўлади. Шифокорлар бундай парҳездан эҳтиёт бўлишни, организмга фойдали моддалар етарли миқдорга киришига эътиборли бўлиш кераклигини таъкидлайди. Ясмиқ ва бошқа дуккакли маҳсулотлар, исмалоқ, писта ва ёнғоқлар оқсилнинг кони саналади. Улардан тайёрланган таомлар, ҳатто вегатерианлар учун айни муддао. Қолганлар эса балиқ, гўшт ва пишлоқни канда қилмаслиги керак.

Вазннинг тез тўпланиши ва камайишига мойиллик
Вазннинг бирданига ошиб ёки камайиши соч аҳволига таъсир қилиб, уларни мўртлашишига сабаб бўлади. Бу эса дарҳол оздирадиган парҳезлардан эҳтиёт бўлиш кераклигини билдиради. Нафақат вазннинг кескин ортиши, балки камайиши ҳам салбий оқибатга олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сочларнинг тўкилишига сабаб бўладиган овқатланиш билан боғлиқ одатлар