Фото: Harper’s Bazaar
Юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ вазиятлар кузатилмаслиги учун қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш борасида эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Картошка
Фойдали эканига қарамай, картошкада қоннинг қуюлишига сабаб бўладиган крахмал бисёр бўлади. Крахмалдан ташқари ёғи ҳам кўпайиши ҳисобига, юрак-қон томирида муаммоси бор одамларга қовурилган картошка ейиш тавсия қилинмайди. Ушбу маҳсулотдан буткул воз кечиш шарт эмас, шунчаки қайнатилган ҳолда истеъмол қилинса ва меъёрга амал қилинса бўлгани.
Банан
Ушбу мевада қон қуюлишига олиб келадиган шакар ва калий бисёр бўлади. Банандаги фруктоза юрак ва қон-томирлар учун хавфли бўлган липидли бирикмага айланади. Шу сабаб ҳам ушбу мевани истеъмол қилиш борасида худди картошка сингари эҳтиёт бўлган яхши.
Ёнғоқ
Ёнғоқ қон учун ҳам фойдали ва шу билан бирга зарарли бўлган моддаларни ўз ичига олади. Тери ошловчи моддаларга бой бўлган ушбу маҳсулот, қон қуюлишига сабаб бўлади, омега-3 ёғ кислотаси эса аксинча, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди. Зарари бўлмаслиги учун эса меъёрни билиш муҳим саналади. Кунига 2-4 дона ейишнинг ўзи кифоя қилади.
Шакар
Деярли барча тайёр маҳсулотлар таркибида учратиш бўлган оқ шакар, қонда глюкозанинг ошиб кетишига олиб кетади. Оқибатда қон қуюлиб, тромбоз пайдо бўлиш хавфи ортади. Шу сабаб ҳам ундан буткул тийилиш, буни имкони бўлмаганда эса оз-оздан истеъмол қилиш тавсия қилади.
Петрушка
Энг фойдали кўкатлардан бири ҳисобланган петрушка организм учун муҳим бўлган моддаларнинг кони. Аммо таркибида К витамин ҳаддан ортиқ даражада кўп экани ҳисобига, айниқса, қон босими юқори бўлган кишиларга эҳтиёт бўлиш тавсия қилинади. Акс ҳолда қон қуюлиши кузатилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин