Фото: «Домашний очаг»
Кейси Пауни исмли қизнинг юз териси аввал ҳар қандай кичик камчиликлардан ҳоли, соғлом ва силлиқ кўринишда бўлган. Ҳаттоки одамлар ундан юз терисига қандай ғамхўрлик қилиш ҳақида сўрар эди, лекин Кейси ҳеч қандай махсус парваришдан фойдаланмаган.
Тахминан бир йил олдин унинг юзида ҳуснбузарлар пайдо бўла бошлади. Кейси бунинг сабабини совуқ об-ҳаводан деб билди, тез орада ҳаво ҳарорати кўтарилса-да, унинг юзидаги тошмалар йўқолмади. Шундан сўнг у дерматолог ҳузурига борди.
Фото: «Домашний очаг»
«Мутахассис менга ҳуснбузарларни йўқотиш учун крем тавсия қилди ва тери парваришини соддалаштиришни маслаҳат берди. Унинг кўрсатмалари бир муддат яши натижани кўрсатди, лекин кейин терида тошмалар пайдо бўлди, чунки бунинг ҳақиқий сабаби терининг остида эди», – дейди Кейси.
Ҳуснбузар билан кураш дастлаб самарасиз кечди. Кейси бу масалани янада чуқурроқ ўрганишга қарор қилди ва шу орада сут маҳсулотлари ҳақидаги мақолага дуч келди. Унга кўра, сут юз терисида муаммоларга олиб келиши мумкинлиги айтилганди. Мана гап қаерда, тахминан бир йил олдин, Кейси ҳар куни эрталаб катта стаканда латте ичишни одат қилганди. Эврика!
Фото: «Домашний очаг»
Шундан сўнг у нонуштада сутли қаҳва ичишни тўхтатди ва бир ҳафта ичида териси яхшиланиб бораётганининг гувоҳи бўлди. Кейси сут маҳсулотларидан бутунлай воз кечмади, балки эрталабки қаҳвадаги одатдаги сутни соя сути билан алмаштирди. Унинг териси яна соғлом ва аввалги кўринишга келиши учун бор-йўғи бир ой керак бўлди.
«Ичаклар иммунитет тизимининг 70 фоизига таъсир қилади. Агар бирор хатолик юз берса, одамда ҳуснбузар ва тери тошмаси каби бир қатор аломатлар пайдо бўлиши мумкин», – дейди косметолог ва дерматолог Терри Лунг.
Одамлар кўпинча сутни ҳазм қилишда қийинчиликларга дуч келади. Сутнинг ўрнини босувчи энг яхши маҳсулот – соя ёки бодом сути. Агар шундай муаммо юзага келса, диетолог билан маслаҳатлашиш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди