Фото: Freepik
Ортиқча вазн ва қон босимининг юқори экани инсультнинг келиб чиқиш хавфи ортишига сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам рациондан холестеринни камайтириш билан бирга, артериал босимни назорат қиладиган маҳсулотлар ўрин олиши керак. Қайси маҳсулотлар инсультнинг олдини олиши ҳақида «Домашний очаг» журнали маълумот бериб ўтади.
Сули ёрмаси
Клетчатканинг кони экани сабаб сули ёрмаси қондаги ёмон холестерин миқдори ва артериал қон босимини назорат қилишга ёрдам беради.
Черника
Черника, маймунжон, қора смородина ва бошқа қизил ва қора меваларда қон томирларни кенгайтиришга ҳисса қўшадиган антиоксидантлар бисёр бўлади. Қон айланиши, қон босими яхшиланади. Ёзда барра, қишда эса қуритилган ва музлатилган меваларни сули ёрмасидан тайёрланган бўтқаларга қўшиб истеъмол қилса ҳам бўлади. Антиоксидантлар қон айланишини яхшилаб, яллиғланиш жараёнини ҳам камайтиради. Кунига бир марта ичилган черниканинг бир финжони яхши самара бериши аниқ.
Сут
Доимий равишда сут истеъмол қиладиганларда гипертониянинг ривожланиш хавфи кам экани Монаш университети мутахассислари томонидан аниқланган. 3 мингдан кўпроқ киши иштирок этган Японияда ўтказилган тадқиқотда ҳам шунга ўхшаш натижа қайд қилинган. Кузатишлар давомида ҳар куни икки стакандан сут ичиш инсульт хавфини камайтириши маълум бўлган. Гап шундаки, таркибидаги кальций, магний, калий юрак ва қон томирлар саломатлиги учун муҳим саналади.
Банан
Гипертонияси бор кишиларга калий сероб бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия қилинади, бу қон босимини туширишга ёрдам беради. Банан бу борада айни муддао ҳисобланади. Инсулинга бўлган сезувчанликни камайтирадиган крахмали кўплиги сабаб шифокорлар бананнинг етилиб пишмагани, яъни яшилини ейишни маслаҳат беради.
Исмалоқ
Магний, фолий кислотаси, B ва К витаминига бой бўлган исмалоқ гипертонияси бор одамларда инсульт хавфини камайтиради.
Бодом
Бодом таркибидаги монотўйинган ёғлар қондаги холестеринни назорат қилади. Қолаверса, ушбу маҳсулот артерияларда зарарли қатлам ҳосил бўлишининг олдини олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи