20:13 / 05.12.2021
2 283

Витаминларни шифокор кўрсатмасисиз ҳам қабул қилса бўладими?

Витаминларни шифокор кўрсатмасисиз ҳам қабул қилса бўладими?
Фото: Freepik
Авитаминоз деярли ҳар бир одамда кузатилиши мумкин, витаминларга бой сабзавот ҳамда мевалар камроқ ейилгани ҳисобига, айниқса, ушбу муаммо қиш мавсумида кўпроқ кузатилади. Иммунитетнинг пасайиши, тирноқларнинг мўртлашиши, соч тўкилиши ва доимий чарчоқ билан намоён бўладиган витамин етишмаслиги жиддий муаммоларга ҳам олиб келиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам кўп ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашмасдан, ўзбошимчалик билан витаминларни қабул қилиш ҳолатлари кузатилади. Бу эса аксарият ҳолларда турли оқибатларга олиб келади.

Шифокор кўрсатмасисиз ва ҳеч қандай таҳлилларга асосланмасдан витаминларни қабул қилишни бошлаш меъёрни бузишга олиб келиши мумкин. Мутахассислар витаминлар борасида худди бошқа дорилар сингари эҳтиёт бўлиш кераклиги ва ўзбошимчалик қилмаслик кераклигини таъкидлайди. Акс ҳолда бу жиддий касалликлар ва ҳатто аъзоларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин.

Шу сабаб ҳам ўзингизни ҳолсиз ҳис қилсангиз ва бунинг боисини авитаминоз билан боғлиқ деб билсангиз дарҳол шифокорга бориш тавсия қилинади. Таҳлиллардан кейин организмингизга айнан нима етишмаётганини аниқлаш мумкин бўлади. Шундан сўнг қайси витаминларни муайян муддат давомида қабул қилиш мумкинлиги маълум бўлади. Агар шифохонага боришга хоҳишингиз бўлмаса, мавсумий мева ва сабзавотларни канда қилмаслик тавсия қилинади.

Шу билан бирга, доимий равишда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, кўпроқ вақтни тоза ҳавода ўтказишни ҳам унутманг. Жуда ҳам оддийдек туйилган ушбу маслаҳат организмдаги витамин танқислиги билан боғлиқ муаммони бартараф қилишга ёрдам бериши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Витаминларни шифокор кўрсатмасисиз ҳам қабул қилса бўладими?