Фото: «Домашний очаг»
Нима учун тишлар рангини ўзгартиради? Бунга қарши қандай курашиш мумкин? Қуйида ушбу ҳодисанинг бир нечта сабаблари ва вазиятни тузатишга ёрдам берадиган маслаҳатлар мавжуд.
Тишларни тез-тез чайиш
Оғиз бўшлиғидаги сўлак тишларни мукаммал ҳимоя қилади ва ортиқча кислота ҳамда озиқ-овқат қолдиқларини ювади. Оғизни махсус воситаларда чайиш яхши, лекин айрим суюқликларда кислота мавжуд бўлиб, бунда тиш эмали зарарланади. Агар оғиз бўшлиғида бадбўй ҳид пайдо бўлса, тишларни аввалгидан кўпроқ ювиш ёки профессионал тозалаш учун тиш шифокорига бориш тавсия этилади.
Нордон мева ва сабзавотларни кўп истеъмол қилиш
Мисол учун, цитрус мевалар, помидор, ананас, баъзи ичимликлар, салатларга қўшиладиган сирка – буларнинг барчасини рациондан чиқариб ташлашга ҳожат йўқ, уни сув билан ювиш кифоя. Қора чой ва шароб ичгандан кейин оғизни сув билан чайиш ҳам фойдалидир.
Тез-тез қаҳва ичиш
Бунинг, албатта, фойдали томони ҳам бор, лекин эмал учун эмас. Тишлардаги қаҳва қолдиқлари вақтида чўтка билан ювилмаса, тишларнинг оқ ранги тез орада ўзгаради. Ушбу тавсия қаҳвани кам ичадиганларга ҳам тегишли. Рад этишнинг ҳожати йўқ, қаҳвани кам ёки кўп ичиш аҳамиятли эмас, муҳими тишларни тезроқ тозалашда.
Чекиш
Сигарета ва тамакилардаги кимёвий моддалар тиш эмалини йўқ қилади, шунингдек, сўлак ишлаб чиқаришни камайтиради ва милкка зарар етказади.
Оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмаслик
Тишларни кунига икки марта ювишдан ташқари, тиш иплари ёки ҳеч бўлмаганда тишковлагичдан фойдаланиш керак. Айниқса, йилига бир марта тишларни мукаммал тозалаш учун стоматолог ҳузурига ташриф буюриш лозим.
Тишларни жуда қаттиқ ишқалаш
Тишларни чўткалашда босим ва тезлик уларга ёрдам бермайди, балки зарар етказади. Бу, айниқса, пастада кучли моддалар бўлса (асосан, арзон сифатсиз пасталарга тегиши) яққол сезилади. Шу тариқа тиш эмалига зарар етади. Шунинг учун тишларни шошмасдан, узоқроқ вақт давомида чўткани енгил ҳаракатлантириб ювиш керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди