20:47 / 07.12.2021
4 509

Умид Искандаров собиқ рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлган эди?

Умид Искандаров собиқ рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлган эди?
Актёр Умид Искандаров «Мирсодиқова билан» YouTube каналига интервью берди. У суҳбат давомида собиқ рафиқаси, грим устаси Рената Искандарова билан турмуши бузилишига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди.

«Турмуш қурганидан кейин эркак ҳам, аёл ҳам ота-она бўлишни истайди. Рената ҳам буни орзу қиларди. Фарзандли бўлсак, ҳамма ишимни ташлаб, у билан овора бўламан, кўп фарзандимиз бўлади, дерди. Бўлмади. Биз жуда кўп ҳаракат қилдик. Бормаган жойимиз қолмади. Охири борган жойимизда ҳамма гапни юзимизга айтишди. Иккаланг ҳам соппа-соғсан, шунчаки бир-бирингга тўғри келмайсизлар. Сиз бошқага уйланиб, аёлингиз бошқага турмушга чиқса, фарзандли бўласизлар, дейишди. ЭКУ қилгим келмади, мен бу нарсани тўғри деб билмадим.

Орада болалар уйидан бола асраб олишни ҳам режалаштирдик. Шу пайтда отам таҳлил натижаларини билдилар ва ‘Меҳрибонлик уйидан оладиган боланинг ота-онаси, насл-насабини билмайсан. Келинга кет демаймиз, рози бўлса, сени яна битта хотинга уйлантириб қўйсин’, дедилар. Лекин қайси аёл эрига иккинчи хотин олиб беришга рози бўлади?
», — дейди актёр.

Умид ва Рената Искандаровалар
Шунингдек, актёр қандай ҳолларда ўзини ёлғиз ҳис қилиши ҳамда собиқ рафиқасини гоҳида соғиниши ҳақида ҳам гапириб ўтди.

«Ишларингизни битириб, уйга келасиз. Диванга ўзингизни ташлайсиз. Кимдир сиздан ‘қорнингиз очдими?’, деб сўрашини хоҳлайсиз. Ёки шунчаки ўтириб куним қандай ўтгани ҳақида мен билан дилдан суҳбат қурадиган одамни қўмсайман. Шу нарсани қадри ўтади. Агар буни бошимдан ўтказмаганимда бунақа бўлмасмиди? Айниқса, аёл жуда яхши пазанда бўлган бўлса. Менинг аёлим ошхона қироличаси бўлган. Бир-бир соғинаман», — дейди Умид Искандаров.

Маълумот учун, Умид ва Рената Искандаровалар 2009 йилда турмуш қурган. Жуфтлик олти йил давом этган турмушдан сўнг 2015 йилда расман ажрашган. Улар ажримдан сўнг ҳам дўстона муносабатларни сақлаб қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Умид Искандаров собиқ рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлган эди?