Умид Искандаров яна бир бор ота бўлганини маълум қилди

Умид Искандаров яна бир бор ота бўлганини маълум қилди

Таниқли актёр Умид Искандаров оиласида яна бир қувончли воқеа юз берди. Санъаткор ўзининг Instagram саҳифаси орқали яна бир бор ота бўлганини мухлислари билан бўлишди.

Актёр сурат жойлаб, остига:

"Алҳамдулиллаҳ, мен бугун яна бир бор ота бўлдим. Қадрдонларим, дуо қилиб қўйинглар," дея самимий изоҳ қолдирди.

Қисқа вақт ичида ушбу хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Актёрнинг мухлислари ва ҳамкасблари изоҳларда уни ота бўлгани билан табриклаб, чақалоққа соғлик, бахт ва нурли келажак тилашмоқда.

Ҳозирча чақалоқнинг ўғил ёки қиз экани, шунингдек, унга қандай исм қўйилгани ҳақида маълумот берилмаган. Санъаткор ҳам бу борада қўшимча тафсилотларни ҳозирча ошкор қилмаган.

Биз ҳам Умид Искандаровни оиласидаги ушбу қувончли воқеа билан самимий муборакбод этамиз.

Умид Искандаров, фарзандингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло фарзандингизни соғ-саломат, умрини узоқ, ризқини кенг, бахтини зиёда қилсин. Оилангиздан қувонч ва барака ҳеч қачон аримасин!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар