Фото: Getty Images
Қиш мавсумида инсон организми ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ витамин, минерал ва бошқа микроэлементларга муҳтож бўлади. Шу сабабли тез-тез касал бўлиш ва қаттиқ чарчоқ кузатилади. Бунга йўл қўймаслик учун бошқа нарсалар қаторида рационга C витаминига бой маҳсулотлар, шунингдек, мавсумий мева, сабзавот, кўкатларни киритиш керак.
Занжабил
Ҳар бир инсон занжабил илдизининг фойдалари ҳақида билиши табиий, шунинг учун ҳам уни шамоллаш ва грипп мавсумида мунтазам равишда истеъмол қилиш тавсия этилади. Қоматни чиройли сақлашнинг энг осон ва фойдали усули – бу ҳар куни эрталаб оч қоринга, нонушта қилишдан олдин занжабил ичишдир.
Унинг рецепти оддий: занжабил майдаланиб, сувга солинади, устидан лимон шарбати сиқилиб, асал қўшилади ва аралашма бир кечага музлаткичга қўйилади. Тайёр бўлган дамламани 3-5 кунгача ичиш мумкин, кейин эса янгиси тайёрлаб ичилади.
Клюква
Кўпчилик клюквани нордон таъми туфайли яхши кўради, лекин ушбу резаворни бир йилдан кўпроқ вақт давомида сув ичида ёпиқ идишда янгидек сақлаш мумкинлигини билмайди. Бундан ташқари, ундан мевали ичимликлар, таомлар учун соуслар тайёрлаш мумкин. Қолаверса, клюквада жуда кўп миқдорда C витамини мавжуд бўлиб, у иммунитетни мустаҳкамлашда алоҳида рол ўйнайди.
Анор
Табиий маҳсулотлардан, эҳтимол, қишда энг фойдалиси анордир. У кўп миқдорда C витамини, фолий кислотаси ва антиоксидантларни ўз ичига олади, бу айниқса, совуқ мавсумда муҳимдир. Ундан витаминли шарбатларни сиқиб чиқариш мумкин, анор уруғларини салатларга қўшиш ёки шунчаки истеъмол қилиш ҳам фойдалидир.
Цитруслар
Қиш – цитрус мевалар мавсуми. Ушбу фаслда апельсин, мандарин ва албатта, грейпфрутлар севиб истеъмол қилинади. Уларнинг барчаси жуда кўп миқдорда C витаминини ўз ичига олади, бу эса совуқда касал бўлмасликка ёрдам беради, шунинг учун қишда рационни цитрус меваларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларнинг ўзини истеъмол қилишдан ташқари, салатларга ҳам қўшиш мумкин.
Кўкатлар
Кўкатлар заифлашган иммунитет тизими учун нажотдир. Унинг таркибида тананинг ҳимоясини оширадиган муҳим антиоксидантлар мавжуд. Мутахассислар кўкатларни одатий газаклар ўрнида истеъмол қилишни маслаҳат беради: бу вазн ва иммунитет учун фойдали. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди