16:28 / 10.12.2021
2 558

Тональ крем суртишда йўл қўйиладиган 4 хато

Тональ крем суртишда йўл қўйиладиган 4 хато
Фото: Getty Images
Юз мукаммал кўриниши учун шунчаки тональ кремдан фойдаланишнинг ўзи етмайди. Ишлатиш қоидаларига риоя қилмаслик, натижанинг кўнгилдагидек чиқмаслигига олиб келиши мумкин. Harper’s Bazaar нашри тональ крем суртишда энг кўп йўл қўйиладиган 4 хато ҳақида маълумот бериб ўтади.

Нотўғри рангни танлаш
Тональ крем ишлатишдаги биринчи ва энг асосий хато нотўғри рангни танлаш ҳисобланади. Терининг турли қисмларидаги ранг фарқли бўлиши мумкинлиги сабабли танлов вақтида уни билакка суртиб кўриш тавсия қилинмайди. Тональ кремни яноқларга суртиб кўриш керак. Ранги бўйин ва елкангиздаги тери рангидан ажралиб қолмаслиги керак. Шунингдек, ҳавода тональ крем бироз оксидланиши ва рангини ўзгартириши мумкинлигини эсда тутинг. Шу сабаб ҳам табиий ёритилган жойда танлов қилишга ҳаракат қилинг.

Терини тональ крем суртишга тайёрламаслик
Ҳатто энг яхши сифатли тональ крем ҳам яхши намланмаган юзда кўнгилдагидек турмайди. Аксинча, ажин ва муаммолар яққол кўзга ташланиб қолади. Шу сабаб ҳам тональ крем суртишдан аввал юзни тозалаш ва крем билан намлантиришни унутмаслик керак. Шу билан бирга ёпишиб қолиши мумкинлиги сабаб ҳам асос сифатида гелли воситадан фойдаланиш ҳам тавсия қилинмайди.

Чўткаларга етарлича эътибор бермаслик
Албатта, тональ кремни қўлда суртса ҳам бўлади, аммо визажистлар бу борада синтетик толали махсус чўткалардан фойдаланишни тавсия қилади. Уларни тўғри ишлатиш билан бирга вақти-вақтида тозалаб туришни ҳам билиш керак. Гап шундаки, унга ёпишиб қолган бактериялар юздаги муаммоларнинг янада ортишига олиб келиши мумкин. Уларни ҳар сафар ишлатгандан кейин яхшилаб ювиб, қуритишни эсдан чиқарманг.

Ҳаддан ортиқ кўп тональ кремдан фойдаланиш
Юз мукаммал кўриниши учун уриниш тескари натижа билан якун топиши мумкин. Тональ кремнинг ҳаддан ортиқ даражадаги кўп миқдори ҳеч қачон табиий кўринишга олиб келмайди. Аксинча, ниқоб тақиб олгандек ёки сохта кўринишга эга бўлиб қоласиз. Унинг оз миқдорини, енгил ҳаракатлар билан марказдан атрофга тарқатиш, яққол муаммоларни эса консилер билан беркитиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тональ крем суртишда йўл қўйиладиган 4 хато