Фото: Elle
Соч тўкилиши нафақат гўзаллик, балки саломатлик билан боғлиқ муаммодан дарак берувчи жиддий муаммо саналади. Ушбу муаммонинг олдини олиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида трихолог-шифокор Майя Жмарева маълумот бериб ўтади.
Алопеция нима?
Сочлар инсон танасини гипотермия, қизиб кетиш ва механик шикастланишлардан ҳимоя қилади. Алопеция сочларнинг доимий ўсадиган тери қисмидан патологик ёки вақтинча тўкилиши ҳисобланади. У умумий ёки ўчоқли бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда одамнинг бутун танасида иккинчисида эса фақатгина бошида соч тўкилади.
Соч тўкилиши — бу одамнинг жинси ва ёши билан боғлиқ бўлган физиологик жараён. Эркаклардаги сочларнинг умри ўртача икки-уч йил, аёлларда эса тўрт-олти йил бўлади. Одамнинг бошида ўртача 30 мингта соч толаси бўлади. Меъёрда бир кунда одамнинг 100 толагача сочи тўкилади. Ундан кўпроқ бўлиши эса муаммо борлигидан дарак беради. Бу муаммонинг индивидуал ёки мавсумий сабаблари бўлиши мумкин. Масалан, куз ва қишда соч тўкилиши бошқа фаслларга қараганда кўпроқ кузатилади. Кунига 100 толадан кўпроқ соч тўкилиши бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан буён кузатилаётган бўлса, трихолог шифокорга мурожаат қилиш керак.
Фото: Elle
Соч ўсишининг ҳаётий цикли учта босқичда бўлиши мумкин:
Фаол ўсиш (анаген) — 80-90 фоиз сочлар кун давомида шу фазада бўлади. Улар икки йилдан олти йилгача давом этади. Анаген давомийлик индивидуал тавсифланади. Қошлар учун, масалан, ушбу давр 4 ой давом этади.
Катаген — 50 дан 100 толагача бўлган соч фоликулалари ушбу босқичда бўлади.
Телоген — ушбу босқич 2-4 ой давом этади, шундан кейин сочлар илдизидан ажралади.
Андрогенга боғлиқ алопеция 95 фоиз беморда, асосан, андрогенетик кўринишда учрайди. Унда давомли соч тўкилиши кузатилиб, наслдан наслга ўтиши ҳам мумкин, тамоман ўсмай қолгунига қадар эса вақт ўтиши билан соч толаси мўртлаша боради. Ундан 30 ёшгача бўлган 25 фоиз ва 30 ёшгача бўлган 40 фоиз эркак азият чекади. 12 фоиз аёлларда эса андрогенетик алопеция 30 ёшгача, 25 фоиз ҳолатда эса 50 ёшгача бўлган аёлларда кузатилади.
Трихоскопия нима?
Трихоскопия — узоқ тайёргарчиликсиз тери ва соч аҳволини ўрганадиган замонавий текшириш усули. Ушбу текшириш усули беморга тўғри ташхис қўйиш ва бош териси ва соч аҳволини биопция қилмасдан туриб самарали кузатиш имконини беради. Ушбу атама фанга 2004 йил америкалик дерматолог Лидия Рудницкая томонидан киритилган.
Трихоскопия ўтказиш стандартлари:
- Текширув бош ювилганидан икки-уч кун кейин ўтказилади.
- Икки кун давомида бўёқ ва бошқа воситалардан фойдаланмаслик тавсия қилинади.
Ушбу амалиёт соч билан боғлиқ муаммоларни аниқлаб, унга ечим топишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда