Фото: Marie Claire
Бош оғриғи безовта қилганда дори воситаларини қабул қилишга шошилманг. Табиий маҳсулотлар ҳам бу борада сизга яхши ёрдам бериши мумкин, деб ёзилади Marie Claire нашрида.
Магнийга бой таом
Магний қон томирлар билан боғлиқ бош оғриғини камайтириши аниқланган. Магний қон томирларни тинчлантиргани ҳисобига бош мияда қон айланиши яхшиланади. Натижада мия ҳужайралари кислород билан тўйинади. Одатда бош оғришида Но-шпа сингари препаратлар яхши самара берадиган бўлса, таркибида магний бисёр бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия қилинади. Ёнғоқлар, гречка, кедр ёнғоғи, бодом, қуритилган ўрик, банандан ташқари, авокадо, кунгабоқар пистаси ва гуручда ҳам магний сероб бўлади.
Калийга бой таомлар
Организм сувсизланганда калийга бўлган эҳтиёж юқори бўлади. Бошнинг оғриши кун давомида етарлича суюқлик ичмаганда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай вақтларда калийга бой картошкани печда пишириб ейиш тавсия қилинади. Маълум бўлишича, икки дона пиширилган картошка бош оғриғини бартараф қилишга ёрдам бериши мумкин. Қолаверса, апельсин ейиш ва бир стакан сув ичиш ҳам яхши самара беради.
Шакар қўшилган қора чой
Қора чой бош оғриғига қарши таъсир кўрсатувчи энг универсал воситалардан ҳисобланади. Гап шундаки, шакар қўшиш қора чойдан оғриқни қолдириш ва микробга қарши хусусиятига эга бўлган катехин моддасининг ажралишига ҳисса қўшади. Айнан шу сабаб ҳам бош оғриганда қора чойга шакар қўшиб ичиш айни муддао саналади.
Кальцийга бой таом
Аслида бош оғриғи мушаклардаги спазм билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бунда пешона тиришиб тургандек туйилади ва бошқачароқ оғриқлар ҳам кузатилиб, ҳаракат вақти янада жадаллашади. Бундай оғриққа организмдаги кальций танқислиги сабаб бўлиши, унинг етишмаслиги мушаклар спазмига олиб келиши мумкин. Қондаги кальций миқдорининг камайиб кетиши эса аёллардаги менструал циклдан аввалги бош оғриғининг энг асосий сабабларидан бўлиши мумкин. Сут, творог, табиий йогурт сингари маҳсулотлар бу каби оғриқларни енгиллаштиради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?