Врач теравпевт Сури Дадашева шифокорга бормасдан туриб ҳам қандли диабетни аниқлаш ҳақида сўзлаб берди.
“Чанқоқлик (кўп суюқлик ичганда ҳам оғизнинг қуруқ бўлиши), тез-тез сийиш ва доимий очлик ҳисси – қандли диабетнинг учта муҳим симптомларидир” дейди мутахассис.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, диабетнинг дастлабки белгиларига заифлик, терлаш, терининг қуриши ва яраларнинг секин битиши ҳам киради. Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ирсият, семизлик ва артериал гипертензия кўпроқ сабаб бўлади.
"Касаллик билан оғриган инсонлар учун соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилиш, тана вазнини меъёрлаштириш, мунтазам жисмоний ҳаракатда бўлиш ва стрессли вазиятлардан сақланиш ниҳоятда муҳим” дейди шифокор.
Дадашеванинг сўзларига кўра, касалликни олдини олиш учун ҳар олти ойда бир маротаба қонда ўртача шакар миқдорини аниқлаш учун глюкозаланган гемоглобин (HbA1c) тестидан ўтиш зарур. Кўрсатгич 6% дан юқори бўлса, эндокринологга мурожаат қилиш лозим.
"Агар вақтида аниқланса, ҳатто дори-дармонларсиз тўғри овқатланиш билан ҳам тузалиш мумкин", дейди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди