Тўғри овқатланиш, шунингдек, грипп ва шамоллаш, йўтал, чарчоқ ва бурун битиши аломатларини тезроқ енгишга ёрдам беради. Касаллик туфайли озиқ-овқат ҳар доим ҳам иштаҳа билан истеъмол қилинмайди, аммо озиқ-овқат ва ичимликларни тўғри танлаш касалликнинг кечишини енгиллаштириши, асаб тизимини мустаҳкамлашга ва тезроқ тикланишига ёрдам беради. Қуйида тавсия этиладиган маҳсулотлар бундай вақтда ёрдамга келади.
Мойчечак чойи
Мойчечак тананинг антибактериал фаоллигини оширишга ёрдам беради, шунингдек, иммунитет тизимини ҳимоя қилади ва уйқуни яхшилайди. Олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, яқинда она бўлган, бир неча ҳафта давомида мойчечак чойини ичган аёллар, уни ичмаганларга қараганда анча яхши ухлаган. Мойчечак чойи иссиқ ёки совуқ ҳолатда ҳам бир хил даражада фойдали, шунингдек, у смузи тайёрлаш учун суюқлик сифатида ишлатилиши мумкин.
Зарчава
Зарчава кучли яллиғланишга қарши бирикма бўлиб, иммунитет ҳужайраларининг фаоллигини ва антителаларнинг самарадорлигини оширади. Организмга таъсирини сезиларли даражада кўпайтириш учун зарчавани қора мурч билан бирлаштириш тавсия этилади. Аралашмасини смузи, шўрва, бульонлар ва сабзавотли таомларга сепиш мумкин.
Қуритилган гилос
Ушбу маҳсулот антиоксидантларга бой. Қуритилган гилос юқори нафас йўллари аломатлари хавфини камайтиради ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Унинг таркибидаги мелатонин етарлича ухлашга, вирусни юқтирмасликка ёки касал бўлиш эҳтимоли камаяди.
Ёнғоқ
Ёнғоқ энг яхши яллиғланишга қарши озиқ-овқатлардан бири бўлиб, улар иммунитет тизимини қўллаб-қувватлашда муҳим бўлган бир қанча озиқ моддаларни, жумладан Э ва B6 витаминлари, мис ва фолий кислотасини ўз ичига олади. Сўнгги тадқиқотларга кўра, ёнғоқ стресс даражасини пасайтиради, назоратсиз стресс эса иммунитет тизимини заифлаштиради. Ёнғоқ ва қуритилган гилос газак учун ажойиб танлов.
Зайтун мойи
Extra virgin зайтун мойи антибактериал хусусиятларга эга. Антиоксидантлар кўплаб яллиғланиш касалликларидан, жумладан, диабет, ичак касалликлари ва семиришдан ҳимоя қилади. Исталган эффектни олиш учун салатга зайтун мойини қўшиш кифоя. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»