Фото: «Домашний очаг»
Болалар креми терини қуритиши ва истеъмол содаси эса кариесни келтириб чиқариши мумкин. Фойдали маҳсулотларнинг кутилмаган зарарли хусусиятлари билан танишиб чиқинг.
Болалар креми
Болалар учун маҳсулотлар энг хавфсиз ва аллергияни қўзғатмайдиган ҳисобланади. Болага махсус крем суртилганидан сўнг қўллардаги қолдиқ ҳеч кимни ташвишлантирмайди. Баъзи аёллар ҳатто улардан юз креми ўрнида фойдаланади. Бу терининг қуриши ва тирнаш хусусиятини келтириб чиқариши мумкин. Гап шундаки, болалар креми уларнинг терисини қуритиш учун мўлжалланган, шунда тошмалар пайдо бўлмайди. Шунинг учун, ёғли кўринишдаги крем тезда катталарнинг қуруқ терисининг кўчишига олиб келиши мумкин.
Истеъмол содаси
У кўпинча тишларни оқартирувчи ёки уй шароитида юз учун скраб сифатида ишлатилади. Биринчи ҳолда, кристалли сода зарралари эмалга зарар етказиб, тишларни шикастлайди. Сўнгра тишлар ширинликларга, иссиқ ва совуққа жуда сезгир бўлиб қолади. Стоматологларнинг айтишича, тиш пастасини истеъмол сода билан алмаштирган ҳар бир киши кариесни ривожлантиради. Шунингдек, истеъмол содаси солинган скраб чиндан ҳам юз терисини силлиқ қилади. Аммо силлиқлик бир неча соат давом этади ва юз териси қуриб, кўча бошлайди.
Салицил спирти
Ушбу восита ҳуснбузарларни йўқотувчи ҳисобланади. Агар чиндан ҳам ушбу восита фойдали бўлса, ер юзида ҳуснбузардан азият чекадиган одам қолмаган бўлар эди. Ҳар қандай спиртли суюқликлар терини қуритади ва ҳимоя тўсиғини ўлдиради. Ҳуснбузарни йўқотиш билан бирга, тери ўз ҳимоя қатламидан маҳрум бўлади: ҳар қандай чанг ёки кир, ҳароратнинг пасайиши ҳуснбузарларнинг ёмонлашишига олиб келади.
Совун
Агар юз махсус гел ўрнига оддий совун билан ювилса, терининг қариш жараёни тезлашади. Гидролипид қатлами ёки кислотали мантия инсон терисини зарарли бактериялардан ҳимоя қилади. Ҳаммаси pH – маҳсулотнинг кислоталилиги билан боғлиқ. Нейтрал индекс 7,0 ни ташкил қилади. Тери учун нормал pH 5,5 ни ташкил қилади. Оддий совуннинг гидроксид муҳити pH 6,5—8,5 га эга, шунинг учун у нафақат кирни тозалайди, балки терининг ҳимоя кислотали мантиясини ҳам йўқ қилади. Шундан сўнг тери жуда заиф бўлиб, эрта ёшдан доғлар пайдо бўлади ва қуруқлик туфайли ажинлар тушади.
Упа
Болалар косметикасидан ўрин олган яна бир хавфли маҳсулот – бу упа. Упа таркибидаги тери тешикларини беркитувчи моддаларнинг ювилиши қийин. Натижада ҳуснбузар ва комедонлар пайдо бўлади. Агар у юз ва сочлар учун ишлатилса, ҳуснбузар ва қазғоқлар кўпаяди. Шунинг учун улардан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш тавсия этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»