Кунига битта банан истеъмол қилиш шифокор ҳузурига боришни камайтиради. Лекин бунда ҳазилдан кўра кўпроқ ҳақиқат бор. Одатда олма ҳақида шундай дейишади, лекин аслида банан ҳам жуда фойдали – ушбу цитрус мевада кўплаб витамин ва бошқа озиқ моддалари мавжуд.
Агар банан ва олма солиштириладиган бўлса, унда биринчисида А витамини ва темир беш баравар кўп, шунингдек, фосфорнинг миқдори уч баравар юқори. Калий, клетчатка, табиий шакар ва C витамини – ушбу витамин ва минералларнинг барчаси ушбу сариқ меванинг фойдасидан дарак беради.
Шакар таркиби клетчатка билан мувозанатланган, шунинг учун банан қондаги глюкоза миқдорини соғлом сақлашга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам бананлар «супермаҳсулот» деб аталади.
Меъда қайнаши
Ўта бандлик ва беқарор овқатланиш – бу кўпинча меъда қайнашига олиб келади. Пишмаган бананлар ошқозон кислотасини зарарсизлантиради ва лейкосиянидин деб аталадиган ўсимлик бирикмаси ошқозон шиллиқ қаватини қалинлаштиришга ёрдам беради.
Қувват манбайи
Бананларда сув кам ва бошқа мевалар билан солиштирилганда калория ва шакар миқдори юқори. Сахароза, фруктоза ва глюкоза клетчатка билан биргаликда қувват манбайи ҳисобланади. Жисмоний машқлар пайтида калий миқдори туфайли томир тортишиши хавфи камаяди. Банан машғулотдан олдинги мукаммал егулик ҳамдир.
Яхши кайфият
Банан организм яхши кайфият учун масъул бўлган кимёвий серотонинга айлантирадиган аминокислота триптофанни ўз ичига олади. Ушбу бирикмалар дам олишга, ташвишларни камайтиришга ва ҳатто хурсанд қилишга ёрдам беради. Қондаги триптофан даражасини фақат озиқ-овқат ёрдамида кўтариш қийин, аммо банан бу вазифани аъло даражада бажаради.
Табиий коллаген
Банан таркибида марганец ҳам мавжуд бўлиб, у организмга коллаген ишлаб чиқаришга ёрдам беради ва терини эркин радикалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»