Фото: «Домашний очаг»
Вазн билан боғлиқ муаммо кузатилганда ўзбошимчалик билан парҳез қилишга киришиш ёки машғулотлар билан шуғулланишдан аввал шифокор кўригидан ўтиш муҳим саналади.
Электрокардиография
Агар озишга жиддий қарор қилган бўлсангиз, юрак ва қон томирлар аҳволини ўрганиш муҳим саналади. Гап шундаки, оч қолганда ёки меъёрдан кам овқатланганда организм ўз захираси — ёғ тўқимасини ишлатишни афзал билади. Бу, албатта, яхши, аммо ушбу озуқани керакли жойга етказиш учун уни липопротеин билан «ўрашга» тўғри келади. Организмга шундоқ ҳам оқсил етишмаётгани ҳисобига «ёмон» холестерин тежаб қолинади. Ушбу холестерин эс юрак-қон томир тизими учун ўта хавфли саналади. Организмингиздан келиб чиқиб, қандай тезликда озиш кераклигини билиш учун ушбу текширув сизга ёрдам беради.
Инсулинга бўлган сезувчанликни баҳолаш
Инсулинга бўлган сезувчанлик қанча юқори бўлса, бу саломатлик учун шунчалик хавфли саналади. Гап шундаки, айнан ушбу гормон глюкозанинг қон томир тизимидан организм ҳужайраларига киришини таъминлайди. Янада аниқроқ айтганда, айнан инсулин сабаб организм таомдан энергия олади. Аммо механизмда қандайдир муаммо кузатилиши, бунда «оч қолган» ҳужайралар яна ва яна кўпроқ озуқа сўраши мумкин. Қонда глюкоза ва инсулин етарлича бўлса ҳам, оқибатда одам ейишдан тўхтамаслиги ва ёғ тўпланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса инсулинга сезувчанликнинг юқори бўлишига олиб келади. Буни даволаш мумкин, бунинг учун нафақат зарур дориларни қабул қилиш, балки истеъмол қилинадиган маҳсулотлар таркибидаги углеводларни қисқартириш, шунингдек, жисмоний фаол бўлиш муҳим саналади.
Қорин бўшлиғидаги аъзоларни УЗИ (ультратовуш) орқали текшириш
Жигар аҳволининг қандай экани жуда муҳим. Ёғ қатламида йиллар давомида сув, таом, дори ва бошқа қўшимчалардаги токсик моддалар тўпланган бўлади. Вазн ташлаганда айнан жигарга қийин бўлади. Айнан у токсин ва ёғ тўқималарини қайта ишлашга мажбур бўлади. Йўқотилаётган ёғ ҳам айнан жигар орқали чиқиб кетади. Шу сабаб ҳам ортиқча вазнга қарши курашишдан аввал ушбу муҳим аъзонинг аҳволини текширтиришни эсдан чиқармаслик керак.
Гормонал ўзгаришлар
Гормонлар бутун организм фаолияти, балки метаболизмнинг қандай бўлишида ҳам муҳим рол ўйнайди. Тўқлик ҳиссига, шунингдек, истеъмол қилинган маҳсулотнинг энергия ёки захирага айланишига ҳам жавоб беради. Агар гипотиреоз аниқланса, килолардан қутулишга бўлган уриниш қалқонсимон без билан боғлиқ муаммони бартараф қилмагунча бефойда бўлиши мумкин. Агар стресс гормони кортизол кўп ажралса, ёғ асосан қорин ва бўйин соҳасида тўпланади.
Овқатланиш билан боғлиқ таҳлил
Кўпчиликда ортиқча вазн организмда суюқлик тўпланиши ва моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабаб лактоза ёки глютенни организм қандай қабул қилишини текширтириш керак. Овқатланишда муаммо бўлиши, бош оғриғи, сурункали чарчоқ, қалқонсимон безнинг аутоиммун касалликлари организмнинг ниманидир қабул қила олмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Буни аниқлаштириб, чора кўрилмагунича парҳез, спорт билан шуғулланиш ва массаж ҳам фойдасиз бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»