1 496
Дарҳол воз кечилмаса, саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келадиган 7 одат
Фото: Grazia
Соғлом бўлиш учун қайси зарарли одатлардан воз кечиш тавсия қилиниши ҳақида Grazia нашри маълумот бериб ўтади.
Тиббий кўрикдан ўтмаслик
Биринчи тиббий-санитар ёрдам ёки кўрикдан ўтиш учун шифокорга мурожаат қилмаслик саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи энг катта хавфли қадамлардан ҳисобланади. Масалан, ўз вақтида скрининг қилдирмаслик энди бошланаётган йўғон ичак ва простата саратонининг хавфли босқичга отиб кетишига олиб келади. Қолаверса, ўз вақтида текширилмаса ва кўрикдан ўтилмаса, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Кўп ўтириш
Семизлик ва кам ҳаракатлилик саломатлик учун хавфли ҳисобланади. Ортиқча вазн гипертония, иккинчи даражали қандли диабет, юрак ишемик касалликлари, артрит, апное ва атеросклерозга олиб келади. Кун бўйи ўтириб вақт ўтказиш оқибатида одам семириб кетади, бу эса ёш ўтганда кальций йўқолишига олиб келади.
Уйқу билан боғлиқ муаммолар
Уйқунинг чала ёки етарли бўлмаслиги саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Юрак хуружи, семириш, қандли диабет ва эндокринологик касалликлар шулар жумласидан.
Тавсиявий парҳезга риоя қилмаслик
Шифокор томонидан тавсия қилинган парҳезга риоя қилинг. Юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоси бор беморларнинг парҳез қилмасдан, натрий миқдорини меъёрдан ошириб юбориши турли асоратлар ва муаммоларга олиб келиши мумкин. Шунинг сингари қандли диабетдан азият чекадиган беморларнинг шакардан тийилмаслиги гипергликемияга сабаб бўлиши мумкин.
Тишлар саломатлиги ҳақида қайғурмаслик
Тишларнинг аҳволига эътиборсиз бўлиш нафақат ташқи кўринишга ёмон таъсир қилиши, балки оғиздан бадбўй ҳид анқишига сабаб бўлади. Бу шунингдек турли инфекцияларни келтириб чиқаради.
Эмланмаслик
Ҳамиша эмланиш билан боғлиқ графикка амал қилинг. Эмланишдан воз кечиш кўплаб касалликларнинг келиб чиқиш хавфини орттиради.
Чекиш
Чекиш саратондан ташқари, юрак ишемик касалликлари, атеросклероз, буйрак етишмовчилиги, гипертония ва инсульт хавфини орттиради. Чекишни канда қилмаслик суякларнинг мўртлашиши, остеопорозга олиб келади. Натижада оддий ҳаракатларни деб ҳам умуртқа синиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар