23:54 / 01.01.2022
1 521

Совуқнинг саломатлик учун фойдали бўлган 5 хусусияти

Совуқнинг саломатлик учун фойдали бўлган 5 хусусияти
Фото: Freepik
Совуқ мавсум ҳамиша ҳам касалликларнинг ривожланиши, саломатлик билан боғлиқ турли муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келавермайди. Буни Harper’s Bazaar нашри томонидан тақдим этилган маълумотлардан ҳам билиш мумкин.

Иммунитетни мустаҳкамлайди
Қанчалик ғалати туюлмасин, совуқ, дарҳақиқат, иммунитетни мустаҳкамлаб, кўплаб вирусли инфексион касалликларнинг олдини олади. Совуқ ҳароратли ҳавода мунтазам равишда вақт ўтказадиганлар бошқаларга нисбатан кам касал бўлади.

Уйқусизликка даво бўлади ва уйқу сифатини яхшилайди
Қишда уйқу сифати сезиларли даражада яхшиланади: совуқ ҳаво мияни кислород билан таъминлаб, тўйиб ва тиниқиб ухлашга ҳисса қўшади. Мутахассисларнинг фикрича, Цельсий шкаласи бўйича тахминан 16-19 даража илиқлик уйқу учун энг аъло ҳарорат ҳисобланади. Ҳароратнинг ундан юқорироқ бўлиши уйқу сифатининг бузилишига олиб келади.

Оғриқ қолдирувчи сингари иш беради
Совуқ яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Унинг қисқа муддатли таъсири оғриқ рецепторларини блоклаб, шишларни камайтиради. Шунга қарамай, совуқ ҳавода қон томирлар қуришни бошлайди бу эса нерв толаларининг сезувчанлигини камайтиради. Шу сабаб ҳам совуқда ҳатто сурункали мигрендаги бош оғриғи ҳам камайиши мумкин.

Терига ёшартирувчи таъсир кўрсатади
Совуқ терининг микроциркуляциясини яхшилаб, унинг тонусда ва таранг бўлишини таъминлайди. Унинг таъсирида шишлар, ажин ва кўз остидаги ҳалқалар камайиши, тери ранги эса яхшиланиши мумкин. Натижада тери соғлом, эластик ва тиниқ кўрина бошлайди. Қолаверса, совуқ ҳарорат терининг эрта қаришининг олдини олади. Криомуолажа — совуқ билан даволашдан кўзланган мақсад ҳам қон айланишини яхшилаб, ҳужайралараро моддалар алмашинувини фаоллаштириш, натижада ажинларни бартараф этишдан иборат.

Моддалар алмашинувини яхшилайди
Совуқ ҳароратда метаболизм жараёни жадаллашади. Қолаверса, совуқдан қалтираганда ёғларни эритиш хусусиятига эга бўлган ирисин гормони ишлаб чиқарилади. Маълумотларга кўра, 15 дақиқа совуқда бўлиш ва титраш тўлиқ машғулот билан шуғулланиш ўрнини босади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Совуқнинг саломатлик учун фойдали бўлган 5 хусусияти