Фото: «MedPortal.ru»
Агар қон босими кўрсаткичлари меъёридан юқори (120/80 дан ортиқ рақамлар қон босимига эътибор бериш кераклигини кўрсатади) ёки шунчаки соғлом турмуш тарзини олиб бориш керак бўлса, рационга бир неча фойдали маҳсулотларни киритиш тавсия этилади.
Картошка
Пўсти билан пиширилган картошка оғир таом эмас, у аслида қон босимини нормаллаштирадиган калий ва магнийга бой. Бундан ташқари, ўрта катталикдаги картошкада фақат 150—160 ккал мавжуд. Тозаланмаган картошкани пишириш ёки қайнатиш ва сметана ёки табиий йогурт билан истеъмол қилиш – организм учун икки баравар фойда.
Сут ёки йогурт
Кунига 1 порция сут маҳсулотларини ўз рационига киритганлар вақти-вақти билан йогурт истеъмол қиладиганларга қараганда, гипертония ривожланиш хавфини 11 фоизга камайтиради. Кунни сутли бўтқа, кам ёғли йогурт ва мевалар билан ёки смузи истеъмоли билан бошлаш тавсия этилади.
Какао
Австралияда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, табиий какао кукуни ўз ичига олган озиқ-овқатлар қон босимини пасайтириши мумкин, чунки флавоноидлар қон томирларининг саломатлигини яхшилайди. Гарвардда қора шоколаднинг хусусиятлари ўрганилиб, қон босими юқори бўлган одамлар учун фойдали деган хулоса қабул қилинди. Шоколад юқори калорияли маҳсулотидир, шунинг учун ундан 20 грамм ёки 1 ош қошиқ какао билан чекланган маъқул.
Ловия
Гипертония учун рационга қандай бошқа озиқ-овқатларни киритиш муҳим? Дуккакли маҳсулотлар тола, магний ва калийга бой бўлиб, буларнинг барчаси қон босимини оптимал даражада ушлаб туришга ёрдам беради. Агар ҳар куни ловия, нўхат ёки ясмиқ истеъмол қилинса, қон босими 3-5 даражага камайиши мумкин. Дуккаклиларни шўрва, егулик, салатлар ва рулетларга қўшиш мумкин.
Банан
Банан – калийнинг ажойиб манбайи. Агар тузли маҳсулот истеъмол қилишда чекловлар ўрната олиш қийин бўлса, банан унинг зарарли таъсирини камайтиришга қодир. Катталар кунига 4,7 грамм калийга муҳтож; битта бананда тавсия этилган миқдорнинг тахминан 12 фоизи мавжуд. Эрталаб бананни бўтқага қўшиб ёки тилимларга кесиб олиб, мазали десертлар билан истеъмол қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)