Фото: «Домашний очаг»
Айниқса, қишки мавсумда кўп кузатиладиган касалликларнинг олдини олиш ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун қайси зираворларни рационга киритиш кераклиги ҳақида «Домашний очаг» нашри маълумот бериб ўтади.
Долчин
Майдаланган долчиннинг атиги икки чимдими диққатни жамлашга ёрдам бериб, хотирани мустаҳкамлайди ва кўриш қобилиятини яхшилашга ҳисса қўшади. Антиоксидантларга бой экани ҳисобига организмни зарарли радикаллардан ҳимоя қилади. Қондаги холестерин миқдорини камайтириб, қон босимини меъёрлаштиради. Шунингдек, шамоллаш ва вирусли касалликларда яхши самара беради. Оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларидаги бактериал ва замбуруғ инфекцияларига қарши курашишда ҳам яхши самара беради.
Занжабил
Занжабил қиздирувчи ва яллиғланишга қарши самара берадиган восита ҳисобланади. Артрит ва артрозни даволашда ёрдам беради. Уни доимий равишда таом ёки ичимликка қўшиб истеъмол қилганларда ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар кам кузатилади.
Орегано ёки тоғрайхон
Орегано яраларни битириш ва организмдан ортиқча суюқликни чиқариб юбориб, шишларни бартараф қилиш хусусиятига эга. Ушбу зиравор ичаклар зўриқиши ва моддалар алмашинуви билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилади. Қолаверса, иммунитетни мустаҳкамлаш хусусиятига эга ҳисобланади.
Зарчава
Зарчава кучли антиоксидант ҳисобланган куркуминнинг кони экани билан ҳам ўзига хосдир. Куркумин қондаги холестерин миқдорини камайтириши, оғриқни босиб, остеоартритдаги яллиғланишни енгиллаштириши, тери аҳволини яхшилаши мумкин. Аммо куркумин қонга осон сингмагани сабаб уни ёғли овқат билан истеъмол қилган яхши.
Кардамон
Кардамон таркибида вирус ва микробларга қарши таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлган лимонен, терпинеол, синеол ва армидон мавжуд. Ушбу моддалар иммунитетни мустаҳкамлайди, организмни вирус ва касаллик келтириб чиқарадиган бактериялардан ҳимоя қилади. Қолаверса, кардамон саратоннинг олдини олиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар ҳам йўқ эмас.
Бошқа зираворлардан фарқли равишда, ушбу маҳсулот ошқозон шиллиқ қаватини зарарламайди. Шу сабабдан ҳам шарқ табобатида асрлар давомида ошқозон ва ичак тракти касалликларини даволашда ундан самарали фойдаланилган. Шунга қарамасдан, ошқозонида муаммо бўладиган кишиларга ўзбошимчалик қилмай, биринчи бўлиб шифокор кўригидан ўтиш ва кўрсатмаларга биноан чора-тадбирлар олиб бориш тавсия қилинади.
Мазкур зиравор антиоксидант, А, C ва Э витаминларининг кони ҳисобланади. Таркибидаги фаол бирикмалар организмдаги яллиғланиш жараёнларига таъсир қилади, эрта қаришни секинлаштиради, ажин тушишининг олдини олиб, терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.
Қалампирмунчоқ
Қиздириш хусусиятига эга экани сабаб ҳам қалампирмунчоқ қишки ичимлик глинтвейннинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бактерияларга қарши самарали ҳисобланган қалампирмунчоқ организмдан токсинларни чиқариб, иммунитетни яхшилайди. Қон айланишини меъёрлаштириб, нафас йўлларини тозалайди. Аммо гипертония ва гастритдан азият чекадиган инсонларга уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Арпабодиён
Арпабодиён яллиғланишга қарши, дезинфекцияловчи хусусиятга эга экани ва ҳароратни тушириши билан ҳам ўзига хосдир. Шамоллашда айни муддао ҳисобланган зиравордан тайёрланган дамлама ич қотиши ва оғриқларда яхши фойда беради. Аммо ҳазм жараёни билан боғлиқ муаммолардан азият чекадиганлар ҳамда ҳомиладорларга арпабодиённи истеъмол қилиш тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади