21:50 / 11.01.2022
1 429

Тозаланган картошка қорайиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?

Тозаланган картошка қорайиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?
Фото: Getty Images
Агар керагидан кўпроқ картошка арчган бўлсангиз, улар қуриб ёки қорайиб қолмаслиги учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг.

Картошка нима учун қораяди?
Афсуски, арчилган картошканинг сифати тез бузилади. Пўчоғидан тозаланганидан кейин бир неча соат ичида илдиз мевалар қора доғ билан қопланади. Бу органик моддаларнинг оксидланиши билан боғлиқ. Картошка таркибида ферментлар мавжуд. Улар кислород билан ўзаро таъсирлашганда, кимёвий оксидланиш реакцияси бошланади ва сабзавот қораяди.

Айниқса, етиштиришда кўп миқдорда азотли ўғит қўлланилганда, тозаланган картошка жуда тез қораяди. Бу жараён нитратларнинг кўплигини билвосита тасдиқлайди.

Тозаланган картошкани сақлашнинг 3 хил усули бор:
Картошкани олдиндан арчиш тавсия этилмайди, таом тайёрлашдан олдин дарҳол тозалаган маъқул. Бутун ҳолатда анча яхши сақланади. Акс ҳолда, сабзавотлар тезда асл таъмини ва фойдали хусусиятларини йўқотади.

1. Тозаланган картошкани яхшилаб ювиб, совуқ сувли идишга солинг (сув сабзавотларни тўлиқ қоплаши керак). Бундай ҳолда кислород етказиб бериш камаяди ва оксидланиш секинлашади. Сувда эрийдиган B1, C1, PP ва B2 витаминлари, углеводлар ва органик кислоталар, минераллар (калий, темир, натрий, магний ва кальций) йўқлиги сабабли илдиз меваларни бу тарзда уч-тўрт соатдан кўп бўлмаган вақт давомида сақлаш мумкин.

2. Картошкаларни қайноқ сув билан ҳам ювиш мумкин. Иссиқ сув билан ишлов бериш том маънода сабзавотнинг юқори қатламларида ферментлар парчаланишига ёрдам беради. Бундай картошка узоқроқ сақланади, лекин таъми ўзгаради.

3. Тозаланган картошкаларни полителиэн халтага солиб, музлаткичга қўйинг. Шу тарзда сабзавотларни 24 соатгача сақлаш мумкин. Пиширишдан олдин сабзавотларни муздан туширманг, дарҳол қайноқ сувга солинг. Картошка қовуриш ёки шўрва учун бўлса, у ҳолда аввал бўлакларга бўлиб, кейин музлаткичга қўйиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тозаланган картошка қорайиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?