Фото: Cosmopolitan
Организмда эркак гормонлари даражасининг кўпайиши туфайли сочлар тўкилишни бошласа, фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали ушбу муаммога ечим топиш мумкин.
Нима учун сочлар тўкилади?
Кўпинча эркакларда ҳам, аёлларда ҳам андрогенлар таъсирида сочлар сийраклаша бошлайди. Бунинг асосий сабаби дигидротестостерон (ДГТ) деб аталадиган гормондир. Тана табиий равишда бу моддани тестостерондан 5-алфа редуктаза деб аталадиган фермент ёрдамида ишлаб чиқаради.
Олимларнинг фикрига кўра, ушбу ферментни махсус парҳез билан тўхтатиш тестостерондан ДГТ ишлаб чиқаришни камайтиришга ёрдам беради ва шу тариқа сочларни тўкилишидан ҳимоя қилади. Ушбу тадқиқотнинг аксарияти ҳали узоқ давом этмаган, аммо ҳали ҳаммаси олдинда.
Ошхонадаги 6 та асосий соч ҳимоячиси билан танишиб чиқинг.
Кўк чой
Кўк чой бутун дунёдаги энг машҳур ичимликлардан биридир. Чой бутасининг барглари кўк чой олиш учун буғланганлиги сабабли, ичимлик кўпроқ фойдали табиий бирикмаларни ўзида сақлайди. Улар орасида вазн йўқотиш, юрак ва мия саломатлигини яхшилашга ёрдам берадиган эпигаллокатехин галлат (ЭГCГ) мавжуд.
Яхши хабар шундаки, бу фойдали бирикма соч фолликулаларини ДГТ нинг зарарли таъсиридан ҳам ҳимоя қилади. Тадқиқотлар ҳали ҳам давом этаётган бўлса-да, лекин саломатлик учун кўк чой ичишни бошлаш мумкин.
Кокос мойи
Кокос мойи қандолатчиликда ҳам, косметологияда ҳам қўлланилади. У триглицерид ёғларининг юқори фоизини ўз ичига олади, уларнинг аксарияти лаурик кислота шаклида бўлади. Олимлар бу ёғ кислотаси ДГТ ишлаб чиқаришни тўхтатишни исботлади. Шунингдек, баъзи рецептлардаги сариёғни кокос мойи билан алмаштириш мумкин, бу жуда фойдали.
Пиёз ва бошқа кверсетинга бой маҳсулотлар
Пиёз ажойиб таъм туфайли турли хил таомларга қўшилади. Унинг калорияси паст, аммо кверсетин каби антиоксидантларга бой. Олиб борилган клиник тадқиқотларда кверетин 5-алфа редуктаза ферменти таъсирини йўқ қилиши ва оксидловчи стрессни камайтириш орқали тестостерондан ДГТ ишлаб чиқаришни босиши аниқланган. Синовлар ўтказилганда каламушлар юнги майин ва паҳмоқ бўлиб қолди, аммо олимлар ҳали одамларга етиб бормади.
Яна қандай маҳсулотлар кверсетинни ўз ичига олади?
янги каперс – 233,84 мг
хом отқулоқ – 86,2 мг
хом қизил пиёз – 39,21 мг
кресс-салат – 29,99 мг
қалампир – 27,6 мг
бузина – 26,77 мг
оқ карам – 22,58 мг
бамия – 20,97 мг
какао кукуни – 20,0 мг
клюква – 14,0 мг
гожи мевалари, қуритилган – 13,6 мг
кўк пиёз – 12,6 мг
олхўри – 12,45 мг
руккола – 7,92 мг
черника – 7,67 мг
фасол – 6,82 мг
анжир – 5,47 мг
Зарчава
Зарчава – ошхонада кенг қўлланиладиган зиравордир, аммо у парҳезбоп маҳсулот сифатида ҳам машҳур. Олимлар зарчавани яллиғланишни камайтириш, артрит оғриғида, қондаги холестерин даражасини оптималлаштириш ва жисмоний машқлардан тикланишга ёрдам беришда фойдали эканлигини кўрсатди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, зарчава ҳам 5-алфа редуктаза ферменти таъсирини блокировка қилиш орқали ДҲТ даражасини пасайтиради.
Қовоқ уруғлари
Қовоқ – кузнинг ҳақиқий рамзи ва севиб истеъмол қилинадган фойдали маҳсулот. Ҳар бир қовоқ таркибида темир, рух, магний ва антиоксидантларга бой бўлган юзлаб фойдали уруғлар мавжуд. Маълум бўлишича, қовоқ уруғи ёғи эркакларда соч ўсишига ёрдам беради.
Олти ойлик тадқиқотда пешоналарида каллик пайдо бўлган 76 эркак иштирок этди. Кунига 400 мг ошқовоқ уруғи ёғини қабул қилганлар бошқаларга қараганда кўпроқ соч ўсиши бўйича яхши натижага эришди. Бироқ соч қалинлигида сезиларли фарқлар йўқ эди.
Махсус ферментнинг тўхтатилиши тестостерондан дигидротестостерон ишлаб чиқаришга таъсир қилди, яъни субъектларнинг сочлари ўсишига тўсқинлик қилмади. Тадқиқот иштирокчилари қабул қилган қўшимчада бошқа фаол моддалар ҳам бор эди, шунинг учун олимлар натижа қовоқ уруғи ёғида эканлигига ишончи комил эмас.
Яшил нўхат
Яшил нўхат кўпинча гарнир ёки газак сифатида истеъмол қилинади. Ушбу маҳсулот нафақат оқсил ва клетчаткага, балки улар изофлавонларга ҳам бой – ДГТ даражасини пасайтирадиган фойдали ўсимлик бирикмалари.
Маълум бўлишича, яшил нўхат узоқ вақтдан бери эркаклардаги тестостеронга таъсири билан машҳур. Аммо бир қанча далиллар шуни кўрсатадики, агар маҳсулот меъёрида истеъмол қилинсагина, натижага эришиш мумкин.
Соч тўкилишини яна қандай даволаш мумкин?
Соч тўкилиши турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин ва ДГТ даражасининг ошиши улардан фақат биттаси. Шунинг учун ушбу ҳолатда трихолог билан боғланиш у буюрган кўрсатмаларга риоя қилиш керак.
Соч озуқа моддаларининг етишмаслиги туфайли сийраклашса, бунда витаминлар ёрдам беради. Мисол учун, Швейцарияда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, соч тўкилишидан азият чекадиган аёлларнинг 38 фоизида биотин етишмайди. Ушбу B витамини соч саломатлигида муҳим рол ўйнайди. Соч учун фойдали бўлган бошқа озиқ моддалар оқсил, рух, темир, C ва А витаминлари ҳам бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда