Фото: Pinterest
Байрамлар ўтди, демак, яна аввалги кундалик одатларга қайтиб, қиш уйқусидан чиқиш вақти келди. Эрта уйғониш осон эмас, бу таътилдан кейинги режим, салқин об-ҳаво ва кундузи қуёшнинг йўқлиги билан янада мураккаблашади. Албатта, вақтли уйғониш учун биринчи навбатда, доимий уйқунинг сабабларини аниқлаш ва тўғри режимга ўтиш керак. Бу борада қаҳвадан ташқари эрта уйғониш ва тетик бўлиш учун ёрдам берадиган маҳсулотлари истеъмол қилиш тавсия этилади.
Бир стакан сув
Уйқусизлик каби энг кенг тарқалган касалликларидан бирининг сабаби – бу сувсизланишдир. Баъзида уйғониш ва танани ишга мослаштиришга ёрдам бериш учун бир стакан сув ичиш кифоя. Сувнинг фойдасини икки бараварга ошириш учун бир бўлак лимон, олма сиркаси ёки севимли резаворларни қўшиш мумкин.
Аччиқ шоколад
Бир бўлак қора шоколад бир стакан қаҳва ўрнини босиши мумкин. Какао таркибидаги кофеин ва теобромин уйқунинг енгил кўтарилишига ёрдам беради. Какао бахт гормонлари – эндорфинларнинг ортишини рағбатлантиради, бир бўлак қора шоколад нафақат жисмонан энергия билан таъминлайди, балки кайфиятни ҳам кўтаради.
Цитрус мевалар
C витаминига бой апельсин, мандарин, лимон ва грейпфруитлар танани бир зумда уйғотади, уни энергия билан тўйинтиради ва мия фаоллигини оширади. Цитрус меваларининг ҳиди тетиклантирибгина қолмай, балки кайфиятни кўтаради. Узоқ муддат давомида иммунитетни мустаҳкамлаб, мавсумий витаминлар билан даволашга ёрдам беради.
Ёнғоқ
Бир ҳовуч ёнғоқ — фундук, бодом ёки писта танани озуқавий моддалар билан тўлдиради ва узоқ вақт давомида очликни қондиради. Бундан ташқари, ёнғоқ мия фаолиятини рағбатлантиради, ажойиб тетиклантирувчи таъсирга эга ва энергия ишлаб чиқаришни яхшилайдиган биотинни ўз ичига олади.
Резавор мевалар
Малина, черника, қора смородина, қулупнай ва бошқа мевалар фойдали витамин ва микроэлементлар билан тўлдирадиган табиий стимулятор сифатида таъсир қилади.
Матча ёки лимонли кўк чой
Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар қандай чой қаҳва каби тетиклантирувчи таъсирга эга. Чой, шу жумладан, кўк чой, кофеин ва фойдали антиоксидантларни ўз ичига олади ва бир бўлак лимон билан биргаликда бу ичимлик тетикликни кучайтиради ва кайфиятни яхшилайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас