Нутрициолог Кристина Журавлева РИА Новостига аёллар рационига киритиши зарур бўлган маҳсулотларни маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, киви тери саломатлигига жуда яхши таъсир қилади. Қовоқ таркибида эса андиоксидант бета-каротин бор. Коллаген ишлаб чиқиш учуш масъул бўлган Витамин С билан биргаликда қовоқ қариш жараёнини секинлаштиради. Қовоқ таркибидаги юқори миқдордаги клетчатка эса ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди. Бу ҳам тери ҳолатига яхши таъсир кўрсатади.
“Кўк чойда саратон касаллиги ҳамда яллиғланишга қарши хусусиятларга эга полифеноллар мавжуд. Омега-3 ва Омега-6 Политўйинмаган ёғли кислоталар эпителия ҳужайра мембраналарини мустаҳкамлайди. Қизил балиқ эса уларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Ушбу моддалар сабаб тери эластиклашади, ультрабинафша нури жароҳатлари камаяди. Бу эса ўз ўрнида тери кўриниши ва саломатлигига ижобий таъсир қилади”, дейди мутахассис.
Нутрициолог, шунингдек, авокадо мевасининг ҳам аёллар учун фойдали жиҳатларини санаб ўтди. Авокадо вазнни меъёрлаштиришга ёрдам беради, теридаги яра-чақа, жароҳатларни тезда битиради, саломатлигини яхшилайди. Бундан ташқари, авокадо таркибида калий, натрий, магний, С, Е, К1, B6 витаминлари, фолие кислотаси, ниацин, пантонен кислотаси ҳам бор. Яна бир фойдали маҳсулот зайтун ёғида эса А, D, Е витаминлари бўлиб, D витамини яллиғланишларни олдини олади, уйқу сифатини яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди, тушкунлик ва уйқусизликни даволайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди