15:51 / 08.02.2022
1 182

Вақти-вақти билан алмаштириш керак бўлган уйдаги 5 буюм

Вақти-вақти билан алмаштириш керак бўлган уйдаги 5 буюм
Фото: Harper’s Bazaar
Уйда ҳар доим айрим нарсалар бир нечтадан бўлади – янги майин сочиқлар ёки ранг-баранг ёстиқ жилдлари ҳар қандай беканинг кўнглини кўтариши аниқ. Бироқ оддийгина тез-тез алмаштирилиши керак бўлган баъзи нарсалар ҳам мавжуд. Улар муддатидан узоқроқ сақланса, уй бўйлаб микроблар, кир ва чанг тарқалиши хавфи мавжуд. Олдиндан хавотир олишнинг кераги йўқ. Чунки бу муаммони бартараф этишнинг имкони бор. Одатда уларни алмаштириш кўп куч ва вақт талаб қилмайди.

Идишларни ювишга мўлжалланган губкалар
Албатта, кўпчилик буни илгари эшитган, лекин яна бир бор эслатиб ўтиш ўринли бўлади: микроблар учун идеал кўпайиш жойи ошхона губкалари. Идиш ювиш машинаси бўлса ҳам, губкалар бошқа мақсадларда фойдаланиш учун ошхонадан жой олади, уларни ҳафтада камида бир марта ўзгартириш тавсия этилади. Акс ҳолда, тоза идиш-товоқ ва овқатланиш столи юзаларига микроблар тарқалади.

Ёстиқлар
Дарҳақиқат, инсон ҳаётининг учдан бир қисми уйқуда ўтади. Ишониш қийин, лекин кўплаб тадқиқотлар бу ҳақиқатнинг тўғрилигини бир неча бор исботлашга муваффақ бўлди ва бу билан баҳслашиш мумкин эмас. Ёстиқларни ҳар икки йилда бир марта алмаштириш тавсия этилади. Уларда кўпинча чанг йиғилади. Бу ундан фойдаланадиган инсонда турли касалликлар ва айниқса, аллергияни келтириб чиқариши мумкин.

Ҳаммом мочалкаси
Дарҳақиқат, ювинишда фойдаланиладиган мочалкалар ҳам ошхона губкаси билан бир хил. Люфадан тайёрланадиган бу мочалкалар тери учун фойдали бўлиб, қон айланишини яхшилайди. Бироқ вақт ўтиши билан бу хусусиятлар йўқолади ва нам муҳитда бактериялар иссиқ ва қуруқ ошхона атмосферасига қараганда тезроқ кўпаяди. Ушбу воситани ҳар икки ойда бир марта алмаштириш тавсия этилади.

Озиқ-овқат учун пластик идишлар
Ошхонада уларда дон ва тайёр овқатларни сақлаш қулай. Ҳозирги вақтда контейнерлар кўпинча мутлақо хавфсиз ва кимёвий моддаларни ўз ичига олмайди, деб айтишади. Бироқ ҳаммаси ҳам бундай хусусиятга эга эмас. Агар уйда шундай идишлардан бўлса, унда улардан қутулиш вақти келди. Кейинги сафар, буюм индикаторига эътибор беришни унутманг ёки шиша вариантларга устунлик бериш мумкин.

Сув фильтри
Агар сув фильтри ўз вақтида ўзгартирилмаса, у фойдали ҳисобланмайди ва ўзининг бевосита вазифасини бажаришни тўхтатади. Сувнинг таъмидаги фарқ ҳар доим ҳам сезилмайди. Одатда, фильтрларни ҳар олти ойда бир марта ўзгартириш керак: бу ҳақда унутмаслик учун телефонга эслатма қайд этиш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Вақти-вақти билан алмаштириш керак бўлган уйдаги 5 буюм