Фото: Pinterest
Бел айланасининг ўлчамини аниқлаш ва ортиқча вазн учун жарималар ҳақида гапириш шунчаки гап бўлиб қолди, аммо саломатликка ғамхўрлик қилиш ҳамиша муҳим. Ростини айтганда, қоринда ёғ тўпланишининг олдини олиш кейинчалик у билан курашишдан кўра осонроқдир. Умуман олганда, кийимларнинг сиғмай қолиши ва ошқозоннинг кенгайишига сабаб бўладиган севимли таомлардан чекланиш орқали ортиқча вазнни камайтириш мумкин.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш
Бунга нафақат стресс ва уйқу бузилишини мисол қилиш мумкин, балки ҳар бир Facebook ва Instagram ишқибози эртами-кеч дуч келадиган масала мавжуд. 2021 йили Гарварднинг Health блогида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига бир соатдан кўпроқ вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказадиганларда семириб кетиш эҳтимоли 57 фоизга кўпроқ. Бунинг сабаби бошқаларнинг ўзгартирилган қиёфаси акс этган суратларини томоша қилишдир. Бу каби ёлғонларга алданиб вақт сарфламасдан, рақамли детокс ташкил қилиш фойдалироқ.
Кўп шарбат ичиш
Агар шарбатлар янги сабзавот ва меваларнинг ўрнини босади деб ҳисобласангиз, унда сиз учун ёмон хабар бор. Шарбатлар соғлиқ учун асосий фойда келтирадиган клетчаткани ўз ичига олмайди, чунки у шакар билан тўла бўлиб, дарҳол сўрилади ва организмга ҳақиқий инсулин зарбасини беради. Кунига икки стакан шарбат юрак хуружи хавфини 150 фоизга оширади. Бу ҳазил эмас. Ҳа, шарбатлар вазнга салбий таъсир қилади, шунинг учун бир стакандан аста-секин камайтириб бориш ва яхшиси, фақат олма истеъмол қилиш тавсия этилади.
Спорт билан шуғулланмаслик
Албатта, вазн йўқотишда парҳезга таяниш мумкин, аммо унга мунтазам жисмоний фаолият қўшилса, жараён анча тез ва самаралироқ бўлади. Мушакларни чиқариш учун организмга кўпроқ энергия керак ва шунинг учун кичик жисмоний фаолиятдан кейин ҳам метаболизм тезроқ ишлайди ва ёғлар фаолроқ эрийди. Шу жумладан, ошқозонда ҳам ҳазм жараёни фаоллашади.
Нотўғри овқатланиш
Қорин очмаган ҳолатда ҳам овқатланиш керак, бу ҳам бир қоида. Озиқ-овқатнинг одатдаги қисмисиз организм дарҳол метаболизмни секинлаштиради. Навбатдаги овқатланиш жараёни қачон бўлиши номаълум. Тушлик ёки нонуштани ўтказиб юбориш бу озишга эмас, балки семиришга олиб келади.
Газланган ичимлик ичиш
Айниқса, ширин таъмдагисини. Бироқ шакарсиз дегани калориясиз дегани эмас. Сунъий таъм берувчи қўшимчалар билан ичимликлар семириш хавфини сезиларли даражада оширади. Шунингдек, диабет ва юрак касалликларининг юзага келишига сабаб бўлади. Яхшиси, оддий сув ичиш тавсия этилади.
Суюқликни етарли миқдорда ичмаслик
Қанчалик кам сув ичилса, вазн билан боғлиқ муаммолар шунчалик кўп бўлади. Намликни етарли даражада олмаган ҳолда, организм бор кучини сақлаб қолишга интилади ва шиш юзага келади. Бу вазн ошишига олиб келади ва тарозининг ўқини олдинга суради. Кўп эмас, бир ёки икки килограмм вазн ташлашни истаганлар, кунига 8 стакан сув ичиб, ҳайратланарли натижага эришиши мумкин.
Жуда кўп ишлаш
Меҳнат қилишдан яхши нарса йўқ, аммо стресс, оила билан қийин муносабатлар, юрак-қон томир тизимининг касалликлари, сўнгра пайдо бўладиган қўшимча килограммлар, айниқса, ўтириб ишлаганда юзага келади. Агар иш соатини камайтиришнинг имкони бўлмаса, ҳеч бўлмаганда соғлом бўлишга имкон бор. Гимнастика учун ҳар соатда кичик танаффуслар қилиш, офис стулини фитнесс тўпи билан алмаштириш ва тушлик танаффусида озгина сайр қилиш организм учун жуда фойдали.
Газланган ичимлик, Кўп ишлаш, Кам сув ичиш, Вазн ташлаш, Зарарли одат “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Эксперт Путиннинг видеомурожаатидаги ғалати нарсани пайқади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Ўтмишингиз билан ярашинг...