Америкалик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, маймунжон меваси эркакларда ёғлар эришига ва соғлом озишга ёрдам беради. Бу ҳақида Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) хабар берди.
Олимларнинг таъқидлашича, таркибида кўп миқдордаги антоцианлар полифенол туфайли маймунжон меваси эркакларда инсулинга таъсирчанликни оширади ва моддалар алмашинувини меъёрлаштиради. Бундай моддалар қизил, бинафша ва кўк рангли меваларда ҳам бор. Бундан ташқари маймунжонда клетчатка кўп бўлиб, бу соғлом озиш учун ниҳоятда зарур. Яхши самарага эришиш учун парҳезшунослар ҳар куни ярим стакан янги узилган маймунжон истеъмол қилишни тавсия қилади.
Тадқиқотда 27 та эркак кўнгилли сифатида иштирок этган. Иштирокчиларнинг кунлик рационига 600 грамм музлатилган маймунжон ( бир кунда 2 порцияга бўлиб 300 граммдан) истеъмол қилиш киритилган. Бундан ташқари, кўп ёғли парҳез ҳам киритилган бўлиб, унда 40% - ёғ, 45% - углевод, 13% - оқсил истеъмол қилиш керак бўлган. Иштирокчилар рационидан қизил ва бинафшаранг мева-сабзавотлар чиқариб ташланган. Жисмоний машқлар эса югуриш йўлакчасида 30 дақиқалик секин юриш машқларига алмаштирилган.
Синовлар етти кун бўлиб ўтган. Бу вақт давомида иштирокчиларда инсулинга таъсирчанликнинг ошгани ва ортиқча ёғларнинг оксидлангани кузатилган.
Эркаклар учун, Озишга ёрдам берувчи, Мева номи, Маймунжон меваси “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Техникумлар негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади